Ўлчамларнинг ёйилиш (тақсимланиш) қонунлари
Машинасозлик технологиясида қуйидаги қонунлар катта амалий аҳамиятга эга:
Нормал тақсимланиш (Гаусс) қонуни
Тенг ёнли учбурчак (Симпсон) қонуни
Эксцентриситет (Релей) қонуни
Тенг эҳтимолли тақсимлаш функцияси.
Заготовкалар ўлчамларининг тақсимланишини жадваллар ва графиклар кўринишида тасвирлаш мумкин
Масалан, ҳақиқий ўлчами 20,00 мм дан 20,35 мм оралиғида жойлашган 100 дона заготовкани ўлчанганда ушбу заготовкалар ҳақиқий ўлчамларининг тақсимланиши
қуйидаги жадвалда келтирилган кўринишда бўлиши аниқланди.
Интервал, мм
|
Такрорланиш m
|
Нисбий
такрорланиш, m/n
|
20,00 – 20,05
20,05 – 20,10
20,10 – 20,15
20,15 – 20,20
20,20 – 20,25
20,25 – 20,30
20,30 – 20,35
|
2
11
19
28
22
15
3
|
0,02
0,11
0,19
0,28
0,22
0,15
0,03
|
Жами :
|
n=m=100
|
m/n=1
|
Заготовкалар ўлчамларининг тақсимланиши
Заготовкалар ўлчамларининг тақсимланишини график кўринишда ҳам тасвирлаш мумкин
Бунинг учун абцисса ўқи бўйлаб жадвалга асосан ўлчамларнинг интервали, ордината ўқи бўйлаб эса унга мос такрорланиш m ёки нисбий такрорланиш m/n қўйилади.
Қуриш натижасида поғонали чизиқ (1) ҳосил бўлади, уни тақсимланиш гистограммаси дейилади.
Агар ҳар қайси интервалнинг ўртасидаги нуқталарни кетма-кет бирлаштирилса, эгри чизиқ ҳосил бўлади ва бу эгри чизиқни тақсимланишнинг эмпирик эгри чизиғи ёки тақсимланиш полигони (2) дейилади.
Тақсимланиш гистограммасини қуриш учун ўлчанган ўлчамларни камида олтита интервалга бўлиб чиқилади ва ўлчанадиган заготовкалар сони 50 тадан кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |