Режа: Тоғ жинслари хақида қисқача маълумот. Тоғ жинсларининг турлари. Табиий тош материалларининг хоссалари ва турлари: Тог жинслари хакида маълумот


) чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиш шароитини белгиловчи факторлар; 3)


Download 21.62 Kb.
bet3/4
Sana05.05.2023
Hajmi21.62 Kb.
#1428412
1   2   3   4
Bog'liq
1559553334 74342

2) чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиш шароитини белгиловчи факторлар;
3) чўкинди жинсларнинг физик ва механик хоссаларини характерловчи факторлар.
Чўкинди жинсларнинг таркибини характерловчи асосий факторларга физикавий ва органоген кураш жараёнлари киради. Бундай факторлар туфайли чақиқ, химиявий ва органоген чўкинди жинслар жинслар ҳосил бўлади. Улар таркиби ва физикавий-механик хоссалари бир-биридан фарк килади.
Тоғ жинсларининг физикавий-механик ва химиявий нурашидан турли таркибли чўкинди жинслар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлиш шароитига қараб чўкинди жинслар денгиз, кўл, дарё, муз ва шамол ётқизиқларига бўлинади. Чўкинди жинсларнинг характерли белгиларидан бири, уларнинг қатлам-қатлам бўлиб ётишидир. Бу билан улар бошқа тоғ жинсларидан ажралиб туради.
Чўкинди жинслар уларни ташкил этувчи доналарининг катта-кичиклигига қараб йирик, ўртача ва майда донали жинсларга бўлинади.
Йирик донали жинсларда минерал доналарининг диаметри 2 мм дан катта бўлади. Улар чақиқ жинслар деб аталади.
Доналари силлиқланган йирик донали чақиқ жинсларни валунлар, силлиқланмаганини эса харсангтош ва чақиқтош (ўткир қиррали тош) дейилади.
Шағалтош ва валунлар асосан тоғлик жойларда доимий ва вақтинча оқар сувларнинг таъсиридан ҳосил бўлади. Емирилган жинсларни сув узи билан оқизиб, бошқа жойларга олиб бориб ёткизади. Уларни сув узи билан думалатиб олиб кетиши туфайли томонлари силлиқланган булади. Бу жинсларнинг минерал таркиби емирилган жинсларнинг минерал таркибига яқин бўлади.
Йирик донали жинсларга қум ва чанг заррачалари ҳамда уларни цементловчи модда (ҳар хил тузлар, гил зарралари) аралашса, доналар бир-бири билан жинслашиб қотган жинслар ҳосил қилади. Натижада богланмаган жинслар урнига йирик донали қотган жинслар ҳосил бўлади. Агар силлик тошлар бир-бири ёпишса, конгломератлар, чақиқ тошлар ёишса, брекчиялар ҳосил бўлади.
Ўртача донали чўкинди жинслар. Буларга, асосан катталиги 2 мм дан 0,05 мм гача бўлган зарралардан иборат қумлар киради. Қумлар атмосфера ёғинлари, оқар сувлар, денгиз ва дарё сувларининг геологик иши хамда шамолнинг таъсиридан ҳосил бўлади. Шунга кура денгиз, кўл дарё кумлари деб аталади. Гранулометрик таркибига кура кумлар йирик заррали 2...0,5 мм), ўртача заррали (0,5...0,25 мм) ва майда заррали ().25...0,05) қумларга бўлинади. Йирик ва ўртача заррали қумлар сув таъсиридан, майда заррали кумлар эса шамол таъсиридан ҳосил бўлади.

Download 21.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling