Режа: Тоғ жинслари хақида қисқача маълумот. Тоғ жинсларининг турлари. Табиий тош материалларининг хоссалари ва турлари: Тог жинслари хакида маълумот


Download 61 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi61 Kb.
#1407853
  1   2   3   4
Bog'liq
Tabiiy tosh materiallar


Табиий тош материаллар


Режа:

1.Тоғ жинслари хақида қисқача маълумот.
2. Тоғ жинсларининг турлари.
3.Табиий тош материалларининг хоссалари ва турлари:

Тог жинслари хакида маълумот
Қурилишда ишлатиладиган табиий тош материаллари тоғ жинсларидан олинади. Тоғ жинсларидан фақат механик ишлов бериш йули билан майдалаш, аралаш, жилолаш ва бошқа йўллар билан) олинадиган қурилиш материаллари табиий тош материаллар деб аталади. Бундай ишлов бериш натижасида табиий тош материаллар тоғ жинсининг физикавий-механик хоссаларини қарийб тула сақлаб қолади.
Геологик процесслар ҳосил булган, маълум таркиб ва тузилишга эга булган минералларнинг табиий бирикмаси тоғ жинси деб аталади. Агар тоғ жинси бир хил минераллардан ташкил топган бўлса, мономинерал жинс деб аталади (масалан, кварцит, мармар). Табиатда бундай жинслар кам учрайди. Тоғ жинслари бир неча минераллардан иборат булса, полиминерал жинслар, дейилади (кварц, дала шпати, барит). Минерал (лотин тилида minera - руда) - химиявий таркиби ва физик хоссалари бўйича техминан бир жинсли табиий жисм бўлиб, физикавий-химиявий жараёнлар натижасида ҳлсил бўлади.
Тоғ жинсларининг турлари
Тоғ жинслари ҳосил булиш шароити, сабаби ва таркибига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- магматик тоғ жинслари (бирламчи);
- чукинди тоғ жинслари (иккиламчи);
- метаморфик тоғ жинслари (узгарган).
Магматик тоғ жинслари магманинг (грекча madta - куюк мазь) ер юзасига отилиб чиқиши ёки унинг ер ичқарисида кристалланишидан ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинслари магматик тоғ жинсларининг нурашидан ҳамда организм қолдиқларининг тупланишидан ҳосил бўлади. Нураган жинсларни атмосфера ёғинлари, оқар сувлар узи билан бирга оқизию океан ва денгиз тубига йиғади.
Метамор фик (ўзгарган) тоғ жинслар магматик ва чукинди жинсларга юқори температура ва кучли босим таҳсир қилиши натижасида ҳосил бўлади.

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling