Режа: Тоғ жинслари хақида қисқача маълумот. Тоғ жинсларининг турлари. Табиий тош материалларининг хоссалари ва турлари: Тог жинслари хакида маълумот


Download 61 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi61 Kb.
#1407853
1   2   3   4
Bog'liq
Tabiiy tosh materiallar

Магматик тон жинслари
Магматик тоғ жинслари ҳосил бўлиш шароитига қараб эффузив ва интрузив тоғ жинсларига бўлинади. Эффузив жинслар магманинг ер юзига оқиб чиқиб қотишидан, интрузив жинслар эса магманинг ер пустлоғида кристалланишидан ҳосил булади. Булар бир-биридан структураларининг ҳар хиллиги билан фарқ қилади. Интрузив жинслар тула кристалланган бўлади. Уларни ташкил этувчи минералларнинг кристаллари бир-биридан яққол ажралиб, кўзга ташланиб туради.
Кристалл доначаларининг катталиги бир хил бўлади. Бир хил катталикдаги минераллар доналаридан иборат структура гранитли структура деб аталади. Бунга гранит тоғ жинси структураси мисол бўла олади.
Агар бир хил катталикдаги доналаридан иборат масса ичида айрим-айрим катта кристал доналари учраса, бундай структура гранит-порфирли структура деб аталади. Масалан, гранит-порфир, кварцли порфир, сиенит-порфир ана шундай структурага мисол бўла олади.
Эффузив жинсларнинг структураси хилма-хилдир. Кристалл доналари кўринмаса, ойнавий структура деб аталади. Агар майда кристалл доналари бўлса, порфир структурали дейилади. Эффузив жинсларнинг бундай структурали бўлишига сабаб шуки, ер устига отилиб чиққан магма тез совиб, тезроқ қотади ва ундаги химиявий элементлар кристалланиб улгура олмайди.
Интрузив тоғ жинсларига гранит, сиенит, диорит, габро кирса, эффузив тоғ инсларига порфир, диабиз, базалғт, вулкан туфи, пемзалар мисол бўлади.
Магматик тоғ жинслари вақт ўтиши билан муҳит таҳсирида физикавий ва химиявий нурашларга учраб, узининг инженерлик-геологик хоссалари ва хусусиятларини ўзгартириб боради. Натижада уларнинг емирилишидан чўкинди тоғ жинслари ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинслари
Ер юзининг кўпчилик кисмини чўкинди тоғ жинслари қоплаб ётади. Уларнинг қалинлиги бир неча сантиметрдан, бир неча юз метр, баъзан бир неча километргача етади. Чўкинди жинслар турли шароитларда ҳар хил факторлар таъсиридан ҳосил бўлади.
Бу факторлар асосан 3 гуруҳга бўлинади:
1) чўкинди жинсларнинг таркибини характерловчи факторлар;

Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling