Режа: Тупроққа ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, технологияси ва агрегатлари


Шудгорлаш ишларига қўйиладиган агротехник талаблар


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana21.04.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1375022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yerga ishlov beruvchi texnika turlari

Шудгорлаш ишларига қўйиладиган агротехник талаблар: 
 кўп миқдорда намлик сақлаб қолишлиги учун тупроқни юмшоқ ва 
майдаланган ҳолга келтириш; 
 йўқотган структурасини тиклаш учун тупроқ юқори қатламини пастга, 
структураси яхшиланган пастки қатламини юқорига алмаштириш; 
 тупроқ юзасида ва чириндиларда қишловчи, касаллик қўзғатувчи 
зараркунандалар ҳамда бегона ўтлар уруғини имкони борича чуқур қилиб 
кўмиш; 
 шудгорлашгача берилган ўғитларни ўсимликлар самарали ўзлаштириб 
олишлари учун кўмиш; 
 тупроқ зичлигини камайтириш, ғоваклиги, аэрация, намлик тўпланиши, озуқа 
моддасини ва унумдорлигини ошириш имконини яратиб бериш; 
 тупроқдаги «плуг таглиги» ни емириш, бақувват юмшоқ қатлам ҳосил қилиш 
ва ўсимликнинг яхши ривожланиши учун қулай шароит яратиш; 
 сув ва шамол эррозиясидан муҳофаза қилиш, сув ўтказиш қобилиятини 
ошириш ва унинг захирасини тупроқ остки қатламида кўпайишини 
таъминлаш:
 эрта баҳордаги ва экиш олдидаги ишларни экиш учун қулай агротехника 
муддатларида сифатли бажарилиши ва ўсимликларнинг эрта униб чиқиши 
ҳамда тез ривожланиши учун шароит яратиш. 


Тупроққа асосий ишлов берадиган корпусларнинг турлари 
а-маданий; б-чуқур юмшатгичли; в-ағдаргичсиз; г-кесилган; д- ясси юмшатувчи; е-
комбинациялашган; ж- суриладиган учликли; з-юмшатувчи; и-қия кесувчи.


Тупроққа асосий ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, 
технологиялари ва агрегатлари  
Ерга ишлов бериш деҳқончилик тизимига кирадиган агротехник 
тадбирларнинг энг муҳимидир. Бу тадбир тупроқнинг ҳолатини яхши 
бўлиши, унумдорлигини ортиши ва экинлардан мўл ҳосил олишни 
таъминлашга хизмат қилиши керак. Тупроққа ишлов беришдан мақсад – 
ўсимликнинг илдиз системасини кучли ривожланиши учун энг мақбул 
тупроқ-иқлим шароитини яратишдан иборат. Экинлардан юқори ҳосил 
олинишини таъминловчи тупроқнинг таркиби қуйидагича, яъни, 25% ҳаво, 
25% сув ва 50% тупроқ заррачаларидан иборат бўлиши зарур. Ушбу талабни 
амалга ошириш ерга асосий (ер ҳайдаш) ва экишдан олдин ишлов бериш 
(тирмалаш, молалаш, ѐппасига юмшатиш ва текислаш) орқали эришилади. 
Бунда суғориладиган деҳқончилик шароитида асосий эътибор тупроқда 
намликни узоқ муддат сақланишини таъминлашга қаратилган бўлади. 
Тахлилларга қараганда кузги шудгор қилинган майдонларда тупроқнинг 
ҳайдалма қатламида сув захираси экиш пайтида гектарига 1250 м
3
бўлгани 
ҳолда, кузда шудгорланмаган ернинг ҳайдалма қатламидаги сув захираси 
атиги 450 м
3
ни ташкил этган. 



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling