Режа: Тупроққа ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, технологияси ва агрегатлари


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana21.04.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1375022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yerga ishlov beruvchi texnika turlari

Ёппасига ишлов бериш - тупроқнинг юқори қатламини 12-16 см 
чуқурликда юмшатиш, бегона ўтлар илдизларини қирқиш ва дала юзасини 
текислашдан иборат. Бу тадбир ЧКУ-4А русумли чизел-култиваторлар (2.10-
расм) билан амалга оширилади. Бегона ўтлар босмаган далаларга ишлов 
беришда чизел-культиватор юмшаткич панжалар (3.12-расм, а), ўт босган 
далаларга ишлов беришда эса ўқѐйсимон панжалар (3.12-расм, б) билан 
жиҳозланади.
Ерларга ишлов бериш билан бирга ўғитлаш ҳам назарда тутилган бўлса, 
олдинги икки қаторга юмшаткич панжалар, охирги учинчи қаторга эса ўғит 
сошниклари билан жиҳозланган ўқѐйсимон панжалар ўрнатилади.
Чизел-култиваторни ишчи қисмлари ва уларни ўрнатиш:
а-юмшатгич панжа; б-ўқѐйсимон панжа; в- ўғитлагич билан 
жиҳозланган ўқѐйсимон панжа; г- ишчи қисмларни поғонасимон ўрнатиш. 


Тупроққа ишлов бериш самарадорлигини оширишда 
инновацион технология ва машиналарни қўллаш 
Ер ҳайдаш самарадорлигини оширишда даланинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тадбирларни қўллаш яхши 
натижалар беради:
1) бир йиллик бегона ўтлар кучли босадиган ва юқори даражада 
шўрланган майдонларни икки ярусли плуглар билан ҳайдаш;
2) кўп йиллик бегона ўтлар (ажриқ, ғумай, қамиш) босган майдонларни 
уларнинг илдизларидан тозалангандан кейин ҳайдаш;
3) сизот сувлари яқин, сув ва шамол эрозиясига учрайдиган майдонларни 
экиш олдидан ҳайдаш;
4) ҳайдаш чуқурлигида қаттиқ қатлам ѐки гипс қатлами мавжуд бўлса 
чуқурлатгичли ва ботқоқли, тошли, янги очилган ерларни ҳайдашда махсус 
плуглардан фойдаланиш;
5) шўри ювиладиган ва нотекис ҳайдалган майдонларни ҳайдашдан 
кейин пешма—пеш текислаш ишларини бажарилиши ҳайдаш ишларининг 
самарадорлигини оширади.



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling