Плугларга қўйиладиган талабалар
Тупроқ энг қулай намликка (16...18 %) эга бўлган агротехник
муддатларда,
камида 20 см (маккажухори) ва пахта учун камида 30 см) чуқурликда
шудгорланиши лозим;
Ҳар йили бир хилда хайдаш натижасида шудгор туби зичланиб «плуг
товони» ҳосил бўлишини ҳисобга олиб ишлов бериш чуқурлиги
созланиши лозим;
Шудгорлаш чуқурлигининг амалдаги ўзгариши белгиланган чуқурликдан
5 % дан ошмаслиги керак;
Плугнинг ишчи қамров кенглиги
конструктив кенглигидан
10 % дан ортиқ
фарқ қилмаслиги лозим;
Шудгорлаш натижасида ўсимлик қолдиқлари ва сочилган гўнг тўла
кўмилиши керак;
Ҳар бир корпус ағдарган палахсалардан пайдо бўладиган дўнгчалар
баландлиги 5 см дан ошмаслиги талаб қилинади;
Шудгорланган жойларда баланд тупроқ уюмлари ва ўта кенг очилган
жўяклар бўлмаслиги керак;
Шудгорлаш натижасида ўлчамлари 1...10 мм бўлган кесакчалар ҳосил
қилишга
эришилиши керак;
Ҳайдалган ерда чуқур эгатлар, марзалар ва чала жойлар бўлмаслиги шарт.