Режа: Участка бекатларда саралаш, юк, локмотив ва вагон хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш


Download 117.66 Kb.
bet1/3
Sana26.10.2023
Hajmi117.66 Kb.
#1723944
  1   2   3
Bog'liq
7. л.


7-МАЪРУЗА
УЧАСТКА БЕКАТЛАРДА САРАЛАШ, ЮК, ЛОКМОТИВ ВА ВАГОН ХЎЖАЛИГИ ИНШООТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ. УЧАСТКА БЕКАТЛАРНИ ҚАЙТА ҚУРИШ. БЕКАТГА ШОХОБЧА ЙЎЛЛАРНИНГ УЛАНИШИНИ ЛОЙИҲАЛАШ.


Режа:

  1. Участка бекатларда саралаш, юк, локмотив ва вагон хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш.

  2. Участка бекатларни қайта қуриш.



Таянч сўзлар ва иборалар
Участка бекатлари, саралаш, юк, локомотив ва вагон хўжалиги, иншоот, лойиҳа, қайта қуриш, шохобча йўлларини улаш


1. УЧАСТКА БЕКАТЛАРДА САРАЛАШ, ЮК, ЛОКМОТИВ ВА ВАГОН ХЎЖАЛИГИ ИНШООТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ.

Участка станцияларнинг йўловчи иншоотлари қуйидаги вазифалар учун хизмат қилади. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш; қўл юкини (багаж) қабул қилиш ва топшириш; йўловчи поездларини қабул қилиш, жўнатиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни бажариш; ушбу станцияда қатнови тугалланадиган поездларнинг таркибини ва алоҳида йўловчи вагонларининг туришини таъминлаш ва экипировка ишларини бажариш.


Йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун йўловчи бинолари, платформалар ва улар орасидаги ўтиш йўлаклари, ҳамда ёрдамчи йўловчи иншоотлари, багаж омборлари, киоск дўкончалар ва бошқалар қурилади. Йўловчи поездларни қабул қилиш ва жўнатиш учун бош ва йўловчи поездлари йўллари хизмат қилади.
Бир йўллик участкаларда узоққа қатновчи ва маҳаллий йўловчи поездлар сони одатда 4-5 жуфтдан ошмайди. Йўловчи поездларни қабул қилиш ва жўнатиш ва уларни қарама - қарши йўналишларда ўтказиш учун бир йўллик линияларда бош йўлдан ташқари яна бир йўловчи поезди йўли қурилади.
Икки йўллик линиялардаги станцияларда йўловчи поездларига хизмат кўрсатиш учун йўллар ва платформалар кўрсатилган чизмаларнинг бирортаси (1 расм) бўйича жойлашиши мумкин. Аксарият, тезкор ҳаракат ва поездларни пачкали ўтказиш бўлмаган ҳолларда I ва II чизмаларда кўрсатилганидек бош йўллардан ташқари бир йўловчи йўли ва икки платформалар қуриш талаб этилади. Ш ва 1У чизмалар йўловчи поездлари нинг бир қисми катта тезлик билан бетўхтов ўтказиб юбориладиган участка станциялар турига таъллуқли. Ушбу ҳолда I ва II йўллар имкон кадар бурилишларсиз тўғри бўлиб, улар орасида йўловчи пталформалари қурилмайди. Йўловчи платформаларининг бош йўллар ташқарисидан қурилиши тезкор поездларни ўткзиш вақтида платформаларда турган йўловчилар хавфсизлигини таъминлайди.



Расм 7.1. Станцияда йўллар ва йўловчи платформаларнинг ўзаро жойлашуви

Участка станцияларида йўловчи биноси станциянинг асосий биноси бўлиб ҳаракат йўловчи ва бошқа соха ходимлари учун ҳам хизмат килади. Йўловчи бинолари йўловчилар оқими миқдорига қараб 50, 100 ва 200 киши сиғадиган қилиб қурилади.


7.2 расмда 200 кишига мўлжалланган бирлашган темир йўл-автобус вокзалининг (план) режаси кўрсатилган (Мосгипротранс лойиҳаси буйича). Бинонинг ўнг томонида иккинчи қават лойиҳаланади ва у ерда болалик йўловчилар зали, идора, станция бошлиғи хоналари ва бошқа хизмат хоналари жойлашади.



(7.2 расм) 200 йўловчи учун мулжалланган бирлашган темир йўл-автобус вокзали биноси биринчи қаватининг режаси:
1 – кутиш зали;
2 – кассалар (чиптахоналар);
3 – почта;
4 – багаж бўлими;
5 – автоматлаштирилган сақлагич хона;
6 – вокзал бошлиғи хонаси;
7 – автобус диспетчерларининг хонаси;
8 – буфет (ошхона);
9 – ёрдамчи хоналар;
10–станчия навбатчисининг (ДСП) хонаси;
11 –милиция;
12 –хизмат хоналари.

Шаҳаратроф ва маҳаллий йўловчи ҳаракатларига хизмат кўрсатувчи участка станцияларида поезд таркибларини техник кўрикдан ўтказишга, таъминлашга, сақловда туришига ва вагонларни таъмирлашга мўлжалланган йўллар лойиҳаланади. Ушбу йўллар станциянинг қабул-жўнатиш йўлларидан йўловчи поездларини тортиб ўтказишга қулай бўлиши керак. Бунинг учун йўловчи поездлари йўллари яқинида қулай жой бўлмаса, у ҳолда йўл тармоқларини локомотив хўжалиги ҳудудида жойлаштириш маъкул. Айрим участка станцияларида қўшимча берк йўллар бўлиб уларда хизмат, багаж ва почта вагонлари сақланади.



Download 117.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling