Режа: Умумий маълумотлар


Кимѐ ишлаб чиқариш саноатида технологик қурилмалар


Download 1.29 Mb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1417259
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-Mavzu

Кимѐ ишлаб чиқариш саноатида технологик қурилмалар
Кимѐ ишлаб чиқариш саноатидаги кўплаб турдаги, турли мақсадларда ишлатиладиган қурилма ва аппаратлардан фойдаланилади ва улар технологик жараѐнларни амалаг оширишда зарурий ҳисобланади.. Бу аппаратлар ишлатилиниш соҳасига қараб турлича номланади ва турлича ўлчамларда ҳамда турлича конструкцияланган кўринишда бўладилар.
Аппаратларни танлаш одатда уларнинг ишчи муҳити (ишчи ҳарорати, ишчи босими) , материали, конструкциявий тузилиши, ўлчамлари, вазни ва бошқа характерловчи параметрларига қараб, ҳавсизлик билан боғлиқ талаб ва стандартларга асосланган холда амалга оширилади.
Ҳимиявий жараѐнни амалга ошириш аппаратлари. Бу турдаги аппаратларга ҳимиявий ва физикавий ахамиятдаги реакция (абсорбция, адсорбция, сепарация, кондесация, регенерация, конверсия ва ҳо.к.) жараѐнлари амалга ошувчи, радиацион ѐки реакцион камералардан иборат, ички қисмлар турли конструкцияли қилиб ясалган ва ичига турли хилдаги катализатор моддалар тўлғазилган қурилмалар мисол бўлади. Бундай аппратлар реактор, конвертор, абсорбер, регенератор, конденсатор, сепаратор, эканомайзер ва бошқа шу каби номлар билан аталадилар.

Аммиак ишлаб чиқариш саноатида ишлатиладиган, СО газини
СО2 газига конверсиялаш аппарати.
Аммиак ишлаб чиқариш технологияси ва унинг муаммолари
Аммиак азот ва водород элементларининг бирикмасидан ташкил топган модда ҳисобланиб, бунда уларнинг нисбатлари мос равишда 1:3 ни ташкил этади. Аммиакнинг ҳимиявий формуласи - NH3 , яъни у бир молекула азот ва уч молекула водороддан иборат. Табиий газ аммиак ишлаб чиқариш учун асосий ҳом ашѐ бўлиб, у қуйидаги таркибдан иборат:
CH4 – метан – 94,47%
C2H6 – этан – 0,15-5,0%
C3H8 – пропан – 0,06-1,5%
C4H10 – бутан – 0,02-0,7%
C5H12 – пентан – 0,5% гача
CO2 – карбонат ангидрид – 0,08-3,5%
H2 – водород – 0,56% гача
N2 – азот – 5,0% гача
H2S – водород сульфид – 2,0 мг/м3 гача
C2H5HS – бошқа олтинггугуртли бирикмалар (меркаптан) – 25 мг/м3 гача

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling