Режа: Умумий маълумотлар
Аммиакнинг физик ва ҳимиявий хоссалари
Download 1.29 Mb.
|
18-Mavzu
Аммиакнинг физик ва ҳимиявий хоссалари
Аммиак қуйидаги физик ва ҳимиявий ҳосса ҳамда константаларга эга: - Суюқ ҳолдаги аммиак – рангсиз, шаффоф суюқликдир, газ ҳолдаги аммиак эса рангсиз, шаффоф газдир. Ҳар икки ҳолда аммиак ўткир, нохуш(захарли) ҳидга эга. - Ҳажмий оғирлиги: Суюқ ҳолдаги аммиакнинг минус 12oC ҳарорат ва 0.1732 МПа босим шароити остидаги ҳажмий оғирлиги 0.654 кг/л ни ташкил этади, газсимон аммиакнинг худди шу шароитдаги ҳажмий оғирлиги 2.21 кг/м3 ни ташкил этади. Молекуляр массаси 17.0304 м.а.б. га тенг. - Модда миқдоридаги ҳажми 22049 см3 га тенг. - Аммакнинг нормал шароитда, яъни 0.1 МПа(760 мм.сим.уст) босим остидаги қайнаш ҳарорати минус 33.5oC ни ташкил этади. - Аммакнинг нормал шароитда, яъни 0.1 МПа(760 мм.сим.уст) босим остидаги суюқланиш ҳарорати минус 77.8oC га тенг. - Аммиак учун ҳароратнинг критик қиймати 132.4oC га тенг. - Аммиак учун критик босим қиймати 11.15 МПа га тенг. - Нормал шароитда аммиак оксидлаш ҳусусиятига эга. - Суюқ ҳолдаги аммиак қийин ѐнувчи моддалар сирасига, газ кўринишидаги аммиак эса ѐнувчи моддалар сирасига киради. Кислород мавжуд бўлганда аммиакнинг ѐниши қуйидаги ҳимиявий реакция натижасида амалга ошади: (1.3.1)
Аммиак катализатор таъсири остида оксидланиши жараѐнида азот оксиди ва сув ҳосил бўлади ва реакция қуйидаги кўринишга эга: Аммиак сувда яҳши эрувчи бўлиб, бу жараѐнда аммоний гидрат оксидини ҳосил қилади: (1.3.3) 20оС ҳарорат ва 0.1МПа(760 мм.сим.уст) босим шароитида 1 бирлик ҳажмдаги сувда 760 бирлик ҳажмдаги аммиак эрийди. Суюқ ҳолдаги аммиак тез ва осон буғланувчи модда ҳисобланади. Суюқ ҳолдаги аммиак кўплаб органик ва ноорганик моддалар учун яҳши эритувчи модда бўлиб ҳизмат қилади. Юқори босим остида водород, азот, метан, аргон газларининг эриши кузатилади. Аммиак токсикологик ҳусусиятга эга бўлиб, нафас олиш органларини бўғиб, куйдиради ва ўта қаттиқ ноҳушликни келтириб чиқаради. Бундан ташқари аммиак ѐнғин ва портлаш ҳавфини солувчи ҳоссаларига ҳам эга модда ҳисобланади.[5] Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling