Режа: Умумий тушунчалар. Ҳарорат шкаласи. Ҳарорат ўлчаш воситаларининг таснифи
Температура ўлчаш воситаларининг таснифи
Download 426.5 Kb.
|
2-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Температурани ўлчаш асбобларининг ишлаш принципига
Температура ўлчаш воситаларининг таснифи
Замонавий термометрия ўлчашнинг турли усул ва воситаларига эга. Ҳар бир усул ўзига хос бўлиб, универсаллик хусусиятига эга эмас. Берилган шароитда оптимал ўлчаш усули ўлчашга қўйилган аниқлик шарти ва ўлчашнинг давомлилиги шарти, температурани кайд қилиш ва автоматик бошқариш зарурати ёрдамида белгиланади. Энг қулай, аниқ ва ишончли ўлчаш усуллари температуранииг бирламчи датчиклари сифатида қаршиликнинг термоўзгарткичи ва термоэлектр ўтгарткичлардан фойдаланадиган контактли усуллардан иборат. Назорат қилинадиган муҳитлар ташқи шароитни ўзгартирганда физик хоссаларининг турли агрессивлиги ва турғунлиги даражаси билан суюқ, сочилувчан, газсимон ёки қаттиқ бўлиши мумкин. Температурани назорат қилиш воситаларининг мавжудлиги назорат қилинаётган муҳит, объект, ишлатилиш шароитлари ва техник талабларнинг турли туманлигидадир. Температурани ўлчаш асбобларининг ишлаш принципига қараб уларни қуйидаги группаларга бўлиш мумкин: Кенгайиш термометрлари. Бу термометрлар температура ўзгариши билан суюқлик ёки қаттиқ жисмлар ҳажми ёхуд чизиқли ўлчамларнинг ўзгаришига асосланган; Манометрик термометрлар. Бу асбоблар моддалар ҳажми ўзгармас бўлганда температура ўзгариши билан босимнинг ўзгаришига асосланган; Температура таъсирида ўзгарган термоэлектр юритувчи кучнинг ўзгаришига асосланган термоэлектр термометрлар; Ўтказгич ва ярим ўтказгичларнинг температураси ўзгариши сабабли электр каршиликнинг ўзгаришига асосланган қаршилик термометрлари; Нурланиш термометрлари. Улар орасида энг кўп тарқалганлари: а) оптик пирометрлар – иссиқ жисмнинг равшанлигини ўлчаш асбоби; б) рангли пирометрлар (спектрал нисбат пирометрлари), жисмнинг иссиқликдан нурланиш спектридаги энергиянинг тақсимланишини ўлчашга асосланган; в) радиацион пирометрлар – иссиқ жисм нурланишининг қувватини ўлчашга асосланган. 2.2-жадвалда саноатда энг кўп тарқалган ўлчаш воситалари келтирилган ва серияли ўлчаш воситаларининг қўлланиш чегаралари кўрсатилган. 2.2-жадвал
Download 426.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling