Режа: Умумий тушунчалар. Ҳарорат шкаласи. Ҳарорат ўлчаш воситаларининг таснифи


Суюқликли манометрик термометрлар


Download 426.5 Kb.
bet6/6
Sana17.06.2023
Hajmi426.5 Kb.
#1535306
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-маъруза

Суюқликли манометрик термометрларнинг термобаллон, ка­пилляр трубка ва термометрик пружинадан иборат термометрик системаси (герметик ҳажми), агар ўлчанадиган хароратни
– 40 +2000° С бўлса, метил спирт билан,
– 40 +400° С бўлса, ксилол билан ва
– 30 +600° С бўлса, симоб билан тўлдирилади. Суюкликларнинг сиқилувчанлиги амалда нолга тенг бўлганлиги учун суюқликли тер­мометрларнинг ўлчов аниқлигига ташқи босим ўзгариши таъсир қилмайди. ¡лчов шкаласи бир текис бўлади.
Конденсацион (тез буғланувчи суюқликли) манометрик термо-метрлар ёрдамида 0 ... 200° С гача бўлган хароратни ўлчаш мум­кин. Бундай термометрларнинг термометрик системаси метил хлорид, этил хлорид, ацетон, бензол каби тез буғланувчи суюқ моддалар билан тўлдирилади.
Термобаллондаги тўйинган буғ ҳажмининг ўзгариши хароратни ўзгариши билан тўғри чизиқли функция бўйича боғланмаслиги сабабли бундай термометрларнинг шкаласи бир текис бўлмайди.
Манометрик термометрлар ГОСТ 13417–67 бўйича икки турда тайёрланади: кўрсатувчи (стрелкали) ва ёзиб олувчи.
Кўрсатувчи манометрик термометрларнинг электр контактлилари ҳам ишлаб чикарилади. Бу термометрлар ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда иссиклик жараёнларини сигналлаштириш, автоматлаштириш ва хавфли вазиятларни олдини олиш учун кенг қўлланилади.
Ёзиб оладиган манометрик термометрлар соат механизми ёки кичик синхрон электрик юритмалар билан бирга ишлаб чиқарилади. Бу юритмалар хароратни ёзиладиган қоғоз лентани бир хил тезликда суриб туриш учун хизмат қилади.
Термометрик системаси газ ва суюклик билан тўлдирилган тер­мометрларнинг ўлчов аниқлиги 1; 1,6; 2,5; симоб билан тўлдирилган термометрларнинг ўлчов аниқлиги 0,6; 1; 1,6 ва конденсацион термо­метрларнинг ўлчов аниқлиги 1; 1,6; 2,5; 4.
Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
Асосий

  1. Yusupbekov N.R., Muxamedov B.I., G’ulomov Sh.M. Техnologik jarayonlarni nazorat qilish va avtomatlashtirish. –Тоshkent: O‘qituvchi, 2011. -576 b.

  2. Юсупбеков Н.Р., Мухамедов Б.Э., Ғуломов Ш.М. Технологик жараёнларни бошқариш системалари. –Тошкент: Ўқитувчи. 1997. -704 б.

  3. Alan S. Moris, Reza Langari. Measurement and Instrumentation. -UK: Academic Press, 2016. -697p.

Қўшимча


  1. Зайцев С.А., Грибанов Д.Д., Толстов А.Н., Меркулов Р.В. Контрольно-измерительные приборы и инструменты. –М.: Академия, 2002. -464с.

  2. Иванова Г.М., Кузнецов Н.Д., Чистяков В.С. Теплотеxнические измерения и приборы. –М.:МЭИ, 2005.-460с.

  3. www.ziyonet.uz

  4. www.books.ru/.../technologicheskie-izmereniya-i-pribory-dlya-khimiche

Download 426.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling