Режа: Умумий тушунчалар. Фазалар таркибининг ифодаланиши. Мувозанат қоидалари


Download 22.71 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi22.71 Kb.
#1497684
  1   2   3
Bog'liq
МОДДА ЎТКАЗИШ АСОСЛАРИ. Xurssanov



РЕЖА:

1. Умумий тушунчалар.
2. Фазалар таркибининг ифодаланиши.
3. Мувозанат қоидалари.

Кимё ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясида модда алмашиниш жараёнлари муҳим ўрин эгаллайди. Бундай жараёнлар моддаларнинг бир фазадан иккинчи фазага ўтишига асосланган.


Фазалар суюқ, қаттиқ, газ ва буғ ҳолатида бўлиши мумкин.
Саноатда қуйидаги модда алмашиниш жараёнлари ишлатилади:
Абсорбция
Газ аралашмасидан бирор модданинг суюқ фазага ўтиши абсорбция деб аталади. Ютувчи суюқлик абсорбент дейилади. Тескари жараён, яъни ютилган компонентларнинг суюқликдан ажралиб чиқиши десорбция деб аталади.
Суюқликларни экстракциялаш.
Бирор суюқликда эриган моддани бошқа суюқлик ёрдамида ажратиб олиш жараёни экстракциялаш деб аталади. Бундай жараёнда бир ёки бир неча компонент бир суюқ фазадан иккинчи суюқ фазага ўтади.
Суюқликларни ҳайдаш

  • Суюқ ва буғ фазалар орасида компонентларнинг ўзаро алмашиниши йўли билан суюқлик аралашмаларини ажратиш жараёни ҳайдаш деб аталади.

  • Бу жараён иссиқлик таъсирида ва икки хил усулда олиб борилади:

  • оддий ҳайдаш (дистиллаш)

  • мураккаб ҳайдаш (ректификация).

Адсорбция
Газ, буғ ёки суюқлик аралашмаларидан бир хил
ёки бир неча компонентларнинг ғоваксимон қаттиқ моддага
ютилиш жараёни адсорбция дейилади. Актив юзага эга бўлган
қаттиқ материаллар адсорбентлар деб аталади. Тескари жараён,
яъни десорбция адсорбциядан кейин олиб борилади ва кўпинча
ютилган компонентни адсорбентдан ажратиб олиш учун (ёки
адсорбентни регенерация қилиш учун) хизмат қилади.
Ион алмашиниш жараёни
Адсорбциянинг бир тури бўлиб, айрим қаттиқ моддалар (ионитлар) ўзининг ҳаракатчан ионларини электролит эритмалардаги ионларга алмаштириш қобилиятига асосланган.

Download 22.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling