Режа: Қувурларни чўкмалардан ва ифлосликлардан тозалаш


Қувурларни чўкмалардан ва ифлосликлардан тозалаш


Download 130.45 Kb.
bet2/3
Sana09.04.2023
Hajmi130.45 Kb.
#1345267
1   2   3
Bog'liq
18-mavzu PowerPoint

Қувурларни чўкмалардан ва ифлосликлардан тозалаш
Қувурлар орқали ҳайдалаётган нефтларнинг таркибида парафин ва кам миқдорда механик қўшимчалар бўлади. Ҳайдаш жараёнида маълум ҳароратда нефть таркибида эриган парафинлар қувурни деворига чўкадилар. Парафин заррачалари асфалт-смола моддалари, ҳамда нефть таркибидаги механик ифлосликлар билан аралашиб, қувур деворига ўтирадилар ва унинг қирқим юзасини қисқартириб, маҳсулот ўтказувчанлигини камайтиради. Ўтказувчанлик қобилиятини камайишини олидини олиш учун, қувурни ички юзасини вақти-вақти билан тозалаб турилади. Бу мақсад учун турли конструкциядаги механик скрепка ва шарлардан фойдаланилади. Механик скрепкалар икки усулдан: қувур деворига тегиб турадиган металл тароқ тозалаш комплекси ва манжет комплексидан иборат. Улар бир валга ўрнатилган. Скрепка манжетларини диаметри қувур ички диаметрига нисбатан 35-40 мм катта бўлади. Бу манжетнинг қувур деворига сиқилиб силжишини содир этади.
Скрепкаларни оралиқ станцияларидан қувур ичига тушириш ва қабул қилиб олиш учун махсус камералар қурилади.
Кейинги пайтларда, қувурни парафин ва бошқа қодиқлардан тозалашда эластик бинзенга чидамли шамлардан фойдаланилмоқда. Резина шарларига металл ёки пластмас тароқлари ўрнатилган бўлади. Уларнинг ичи тўлдирувчилар асосан сув билан тўлдирилади ва диаметри қувурининг ички диаметрига кўра 1,01 гача катталаштирилади. Улар қувурни бош қисмида (ҳайдовчи станция) махсус қувур ичига туширувчи мослама ёрдамида амалга оширилади.
Кейинги ҳайдаш станциясида (ёки керакли пунктда) уларни махсус мосламалар ёрдамида, қувурдан олинади. Қувур ичига тушириладиган шарлар сони 10 тагача бўлади. Нефть қувурларининг ички юзасини тозалаш, ҳайдаш жараёнини тўхтатмай амалга оширилади.
Газ қувурларини ишлатиш жараёнида, унинг ички юзасида механик қудуқлар, коррозия маҳсулотлари, сувлар ва конденсатлар йиғилиб қолади. Булар ўз навбатида, газ қувурларининг ўтказувчанлик қобилиятини камайишига олиб келади..
Магистрал нефть қувурларидаги катта жарохат натижасида содир бўлган авария жойларини, маҳсулотларни ер устига олиб чиқиш орқали аниқлаш мумкин. Кичик жарохатли (кичик тешиклар, ёриқлар) авария жойларини эса кузатиш, ҳамда бошқа усуллар ёрдамида аниқлаш жуда қийин. Қувур тешигидан оқиб чиқаётган маҳсулот миқдорининг камлиги ва уни ер устига чиқмай қувур узунлиги бўйича зовур ичига оқиши, авария бўлган қувур бўлимини аниқлашни қийинлаштиради. Бундай бўлимларни аниқлашда ультра товуш, электромагнетизм, товуш босимининг камайиши каби усуллардан фойдаланилади.
Аварияларни бартараф этиш тартиби. Қувур трассасини кузатиб юрувчи персонал (навбатчи) нефть ёки нефть маҳсулотларини ер юзида ҳосил бўлган жойни кўрса, бу ҳақида нефтни ҳайдовчи станция бошлиғига ва диспетчерга хабар қилади. Улардан тегишли кўрсатмалар олингандан кейин, у ёнғин ва кўнгилсиз воқеаларни содир бўлмаслигини таъминлаш тадбирларини амалга оширади. “Чекилмасин”, “Ёнғиндан хавфли” каби белгилар ўрнатилади.
Агар ер юзасига оқиб чиқаётган маҳсулотларни миқдори кўп бўлса, уларни тўхтатиш ва йиғиш ишлари амалга оширилади.
Жарохат қувурнинг узилиши натижасида содир бўлса, дарров беркитувчи кранлар ёрдамида ҳайдаш тўхтатилади.
Нефть қувурлардаги аварияларни бартараф этиш учун жароҳатланган қувур бўлими очилиб, маҳсулотнинг оқиб чиқиши тўхтатилади ва таъмирлаш ишлари бажарилади. Олов ишларини бажаришдан олдин, қазилган чуқурликдаги ҳаво таркибида нефть маҳсулотларининг бор ёки йўқлиги анализ қилиш орқали аниқланади.
Қувурнинг жарохати кичик тешик кўринишида бўлса, металл илмоғи (накладка) ёки қўрғошин тўсиғи (пробка) ёрдамида беркитилади. Металл ямоғини тешик устига қуйилиб, занжирли суқувчи мослама ёрдамида қувурга босилади ва кейин уни қувур юзасига пайванд қилинади.

Download 130.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling