9-Маъруза
Мавзу: Чигитли пахтани қуритиш ва ифлосликлардан тозалаш технологияси
1. Қуритиш ва тозалаш бўлимлари технологик жараёнларини лойиҳалаш асослари
Пахта тозалаш заводининг технологик жараёнларини лойиҳалашдаги асосий мақсад - пахтани қайта ишлаб чиқариш жараёнида сифатли маҳсулотлар олиш учун унинг иқтисодий ва рационал йўлларини танлашдан иборат .
Чигитли пахтадан толасини ажратиб олиш учун, олдин хом ашёни шу жинлаш жараёнига тайёр қилиш керак, яъни чигитли пахта ичидаги ортиқ намликни қуритиш асосида, ҳар хил минерал ва органик ифлослик аралашмаларни тозалаш жараёни асосида бажарилади.
8.Расм. УХК оқим йўлли ускуналари мажмуасининг олдидан кўриниши
Чигитли пахтани қуритиш ва тозалаш жараёнини амалга ошириш учун пахта тозалаш заводларида атайлаб, қуритиш ва тозалаш бўлимлари режалаштирилган.
Бу бўлимлар биноси ичига керакли технологик ускуналарнинг кетма-кет жойлашиши бўлса, қабул қилинган технологик схема вариантига боғлиқ. Қуритиш ва тозалаш бўлимлари учун технологик жараёнларни лойиҳалашда қуйидагилар асос бўлиб топилади:
-Пахтани қуритишдан олдин, уни қуритиш ускунасига бир текисда, титилган ҳолда узатишни таъминлаш.
-Қуритиш ускунаси параметрларини (иссиқ ҳаво хажмини, ҳароратни, тезли гини, иш унумдорлигини) бошқариш ва назорат қилиш имкониятини яратиш.
-Қуртиладиган чигитли пахтанинг табиий хусусиятларини (механик ва технологик) сақлаб қолиш мақсадида унга қуритиш технологиясини салбий таъсирини камайтириш.
-Чигитли пахтанинг дастлабки сифат кўрсаткичларига қараб (намлиги, ифлослиги, саноат нави ва синфи) ускуналарнинг кетма-кет жойлишишини, ишлаш тартибини (режимини) режалаштириш.
-Чигитли пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалашда, асосий иш органларининг тола ва чигит сифатига салбий таъсирини камайтириш техно логиясини жорий этиш.
-Замонавий техника, технология ва илмий-изланиш ишлари ютуқларидан фойдаланиш асосида технологик жараённи автомат бошқариш усулларини қўллаб-қувватлаш керак.
-Корхонанинг сифатли маҳсулотлар чиқаришда умумий иш унумдорлигини таъминлаш, қуритиш ва тозалаш бўлимларини ишлашини асосий ишлаб чиқариш корпуси ишлаш режими билан координационлаштириш ва бошқариш.
Пахта тозалаш заводлари қуритиш-тозалаш ва тозалаш бўлимларида Республика Илмий русумзи “Хлопкопром” томонидан тайёрланган “Пахтани дастлабки ишлаш мувофиқлаштирилган технологияси”, (ПДИ 01-2007)га мувофиқ қуйидаги технологик жараён тавсия этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |