Режа: Қувурларни чўкмалардан ва ифлосликлардан тозалаш


Download 130.45 Kb.
bet1/3
Sana09.04.2023
Hajmi130.45 Kb.
#1345267
  1   2   3
Bog'liq
18-mavzu PowerPoint


18-мавзу: Нефть-газ ва нефть маҳсулоти қувурларини ишлатиш
Режа:
1.Қувурларни чўкмалардан ва ифлосликлардан тозалаш
2.Магистрал қувурлардаги авариялар ва уларни таъмирлаш
3.Газ қувурларидаги аварияларни бартараф этиш тартиби
Магистрал нефть ва газ қувурларини ишлатиш 2 хил жараённи ўз ичига олади:
  • Қувурларни ишлатишга қабул қилиб олиш;
  • Уларни ишга тушириш ишлатиш.

  • Магистрал нефть ва газ қувурларини ишга қабул қилиб олиш, уларни қувурчилар томонидан тегишли ишларни (пайвандлаш, изоляция қилиш, электрокимёвий химоя воситаларини ва жиҳозларни ўрнатиш) бажариб, қувурга ётқизилгандан кейин амалга оширилади. Қабул қилиб олишда тегишли давлат комиссия аъзолари иштирокида, қувурларининг ички юзасини тозалаш, махкамлиги ва зичлигини синаш ишлари бажарилади.
    Қувурларни ички юзасини тозалаш (махкамлигини ва зичлигини синаш) пневматик ва гидравлик усуллари ёрдамида амалга оширилади. Тозалаш жараёнининг асосий мақсади қувурларни қуриш вақтида, уларнинг ички юзасида ҳосил бўлган барча ифлосликлардан (тупроқ, қум, шағал, сув коррозия маҳсулотларидан) тозалаш, ҳамда қувурларнинг ўтказувчанлик қобилиятини тиклайди

Гидравлик усулда тозалашнинг умумий чизмаси.
1- сув билан таъминловчи манба; 2,2- беркитувчи ва очувчи кранлар;
3- магистрал қувур; 4- ажратувчи (тозаловчи) поршен; 5- кран; 6- потрубок (асосий қувур ичига ўрнатилган қувурча).
Тозалаш жараёни. 2 кран очилиб, ажратиб турувчи поршен олдидаги тозаланадиган қувур бўлимини 10-15% ҳажми сув билан тўлдирилади (ифлосликларни ивиши учун). Кейин 2 беркитилиб 2-кран очилади ва поршеннинг орқа қисмида сув босими ҳосил қилинади. Натижада поршенни ҳаракати содир бўлади ва потрубок орқали ташқарига чиқиб кетади. Поршен ҳаракати давомида ўзи билан барча ифлосликларни олиб чиқиб кетади. Қувурнинг тозаланиш даражаси ундан оқиб чиқаётган сувнинг тиниқлигини ўзгариши орқали аниқланади.
Қувур ифлосликлардан тозалангандан кейин унинг махкамлиги ва зичлиги (гермитичность) синаб кўрилади. Бунинг учун кран 5 беркитилиб, белгиланган режимда қувур ичи сув билан тўлдирилади ва унинг ичидаги босим иш босимигача кўтарилади (Рu).
Кейин қувур ичидаги босим махкамлигини синаш босимигача (Рс) кўтарилади (Рс=1,1·Рu). Синаш босими таъсирида қувур 12 соат давомида ушлаб турилади. Кейин яна босим иш босимигача камайтирилади ва шу босимда яна 12 соат ушлаб турилади. Синаш жараёнида босимни ўзгариши ва қувур узунлиги бўйича сувни оқиб чиқиши ва чиқмаслиги назорат қилинади. Агар 12 соат давомида қувур ичида ҳосил қилинган босимни камайиши бир % дан ошмаса, қувур узунлиги бўйича жавоб беради. Шу вақт давомида қувур узунлиги бўйича сувнинг оқиши содир бўлмаса, қувурнинг зичлиги қониқарли деб ҳисобланади.
Пневматик усулда сув ўрнида сиқилган ҳаводан ёки тозаланадиган қувур яқинида магистрал газ қувури ўтган бўлса, шу газдан фойдаланилади. Қувур ичини тозалаш, махкамлигини ва зичлигини синаш жараёни, гидравлик усулдаги жараён каби амалга оширилади. Тозалаш жараёнларида белгиланган хавфсизлик талабларига риоя қилиш керак бўлади.
Қувурнинг синаш натижалари ва бошқа кўрсаткичлари лойиға хужжатларида кўрсатилган норматив талабларга жавоб берса, қувур комиссия томонидан қабул қилиниб, ишлатишга рухсат берилади.
Ишга тушириш ва ишлатиш. Нефть қувурларини ишга туширишда махкамлигини ва зичлигини синаш жараёнида унинг ичида қолган сувлардан тозаланади. Бунинг учун қувур нефть ёки нефть маҳсулоти ҳайдалади. Сув билан нефть ёки нефть маҳсулоти аралашмасини камайтириш учун, уларнинг таъсир чегарасига киритилади. Сувни қувуридан сиқиб чиқаришда, тўғридан тўғри исталган нефть билан амалга ошириш тавсия этилмайди. Бунда сувнинг нефтдаги (С/Н) эмульсияси ҳосил бўлади.
Қувурни нефть билан тўлдириш тезлиги 0,5÷1 сек ни ташкил этади. Сувни қувур ичидан сиқиб чиқариш учун нефтнинг ҳаракати турбулент бўлиши керак ва нефтнинг ҳаракат тезлиги сузиб юрувчи сув томчиларини чўкишига йўл қўймаслиги керак.
Қувур узунлиги бўйича кузатиш ва унга хизмат қилиш учун

Download 130.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling