Режа: Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг босқичлари ва ривожланиш тамойиллари
Download 39.73 Kb.
|
2-mavzu agrar siyosat -davlat iqtisodiy siyosatining tarkibiy qismi (4)
3. Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг босқичлари ва ривожланиш тамойиллари.
Аграр сиёсатнинг турли мамлакатларда ривожланиши мамлакат иқтисодий тараққиётининг даражасига қараб ҳар хил бўлишини ҳисобга олиш лозим. Қишлоқ ҳўжалигининг роли умумий давлат иқтисодиёти барқарорлигига кам таъсир кўрсатади, лекин қишлоқ ҳўжалиги мамлакат ҳаёти учун, иқтисодиёти учун ва аҳолиси учун муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти учун қишлоқ ҳўжалиги жуда кам улушдаги қисмни ташкил этсада, давлат бу тармоққа катта аҳамият беради, уни ривожлантиришга катта эътибор қаратади, самарали аграр сиёсат олиб боришга ҳаракат қилади. Шу жиҳатларни эътиборга олиб, аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихини ўрганиш ва унинг асосий тамойилларини мукаммаллаштириш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодиётида аграр сиёсатнинг ривожланиш тарихини шартли равишда бир неча даврларга бўлиш мумкин. 1. 1920 йилларгача бўлган давр. Бу даврда қишлоқ хўжалиги тарқоқ ҳолда ривожланган. Қишлоқ хўжалиги асосан озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш ва қисман хорижий бозорларга муҳим товарларни айирбошлаш воситаси бўлиб хизмат қилган. Ерга асосан маълум гуруҳ эгалик қилган ва уларнинг шахсий манфаатлари аграр сиёсатнинг моҳиятини ташкил қилган. Аграр сиёсат солиқлар ва тўлов воситалари орқали амалга оширилган. 2. 1920-1991 йиллар. Мамлакат аграр сиёсати асосан пахта яккаҳокимлиги сиёсатига қаратилган, ерга эгалик давлатнинг қўлида, ишлаб чиқариш ва мулк муносабатлари умумийликка асосланган. Аграр сиёсат давлат томонидан, асосан саноатнинг манфаатларига асосланган ҳолда амалга оширилган. 3. 1991-1997 йиллар. Барча соҳаларда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар мулкни давлат тасарруфидан чиқаришга қишлоқ хўжалигида ҳам амалга оширилишга ҳаракат қилинди. 4. 1998 йилдан кейинги давр. Бу давр мамлакат ҳукуматининг қишлоқ хўжалигига кескин эътибор қаратиши билан бошланди. Мамлакат қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни кескин чуқурлаштириш борасида қатор қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши бу тармоққа эътиборнинг кучайишидан далолат берди. Мамлакат қишлоқ хўжалигидаги мавжуд иқтисодий тушкунликни йўқотиш ва уни самарали ривожлантиришнинг қатор дастурлари ишлаб чиқилди ва улар даврий равишда такомиллаштирилиб амалга оширилмоқда. Бу даврдаги аграр сиёсатнинг асосий хусусиятларига ерга муносабатнинг кескин ўзгартирилиши, ривожланган мамлакатлар тажрибалари ва мамлакат ички хусусиятлари эътиборга олиниб амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ишлаб чиқаришни фан ютуқлари асосига қуриш, янги технологиялардан фойдаланиш каби бир қатор хусусиятлар хосдир. Шунга кўра, биз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда жаҳон молиявий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишимиз,иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантиришимиз ва уларни изчил амалга оширишимиз тақозо этилади. Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўли сифатида қуйидаги энг муҳим устувор йўналишлар белгиланган: 1) мамлакатимизда қабул қилинган жаҳон иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича инқирозга қарши дастурни амалга ошириш, шу асосда иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли барқарор суръатларини ва иқтисодиётнинг мувозанатли ривожланишини таъминлаш; 2) таркибий ўзгартиришларни давом эттириш ва иқтисодиётни диверсификациялаш, буни биринчи навбатда, халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш йўли билан амалга ошириш; 3) қишлоқ турмуши сифатини ва қиёфасини тубдан яхшилашга, қишлоқ жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантиришга, мулкдорнинг, тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг мақоми,ўрни ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқишга, фермер хўжалигини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган узоқ муддатли, ўзаро чуқур боғланган чора-тадбирлар кенг комплексини амалга ошириш; 4) аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизматлар кўрсатиш соҳаси ва кичик бизнеснижадал ривожлантириш; 5) мамлакатни модернизация қилиш ва аҳоли бандлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш; 6) банклар ишини янада такомиллаштириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш маблағларини тижорат банкларидаги депозитларга жалб қилишни рағбатлантириш. Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари яратилган, фақат уни тўғри амалга ошириш муҳим, шундагина олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар керакли даражадаги самарани бериши мумкин. Download 39.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling