Режа: Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари


Download 39.73 Kb.
bet1/8
Sana04.04.2023
Hajmi39.73 Kb.
#1326556
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu agrar siyosat -davlat iqtisodiy siyosatining tarkibiy qismi (4)


2-мавзу. Аграр сиёсат-давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми

Режа:

Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари
Аграр сиёсатнинг ҳуқуқий ва институтсионал асослари

Аграр сиёсатни амалга оширишнинг восита ва механизмлари

Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг босқичлари ва ривожланиш тамойиллари.


  1. Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари.

Замонавий аграр иқтисодиёт мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Унинг ривожланиш ҳолати доимий эътиборга моликдир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг иқтисодий инқирозга юз тутганлигининг бир қатор сабаблари мавжуд эди:

  • -биринчидан, кўп йиллар давомида ерга нисбатан давлат мулки муносабатлари ҳукмронлик қилгани ва кишиларда социализмга хос фикрлашнинг ҳукмронлик қилиши иқтисодий ислоҳотларни амалга ошишига салбий таъсир кўрсатди;

  • -иккинчидан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига фан-техника ютуқларини қўллаш ва уни амалга оширишнинг қийинлашиб қолганлиги;

  • -учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида керагидан ортиқча меҳнат ресурсларининг йиғилиб қолганлиги, уларни бўшатиш ва бошқа иш билан таъминлаш ҳукумат олдига яна бир улкан муаммони қўйганлиги;

  • тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги техникаларининг эскилиги ва тармоқда механизациялаштириш даражасининг пасайиб кетганлиги, янги техника сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга жалб қилиш қимматлиги ва ишлаб чиқарувчиларда бунинг учун керакли маблағнинг йўқлиги;

  • -тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ривожлантириш учун керакли миқдордаги ссуда ва кредитларнинг етишмаслиги ёки уларни олишнинг ҳаддан ташқари қийинлиги.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга республика ҳукумати томонидан катта эътибор қаратилди. Яъни, аграр сиёсатда қишлоқ хўжалигини тубдан янгилаш, пахта якка ҳокимлигига барҳам бериш, ўз-ўзини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасидаги ишларни яхшилаш, қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш масаласи қўйилди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “...ҳаётимизни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш, иқтисодиётимизни самарадорлигини ошириш, халқимизни боқиш, истиқболимизни режалаш – хуллас, қандай муаммо, қандай масалани кўрмайлик, уларнинг аксарияти биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига бориб тақалади".
Танланган йўл асосида Ўзбекистонда аграр соҳани ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгилаб олинди ва қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Давлат дастурларида белгиланган тадбирларнинг ижросини ташкил этиш, уларнинг ўз муддатларида ва тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ҳайъат қарори билан қуйидаги махсус ишчи гуруҳлари ташкил этилди:
1. Тизимдаги корхоналарни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш, сифат ва нархлар борасида рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича.
2. Экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни хорижга сотиш кўламини ошириш, импорт ҳажмини оптималлаштириш масалалари бўйича.
3. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, улардан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳалар мониторингини ташкил этиш масалалари бўйича.
4. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича.
5. Қишлоқ инфратузилма объектлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда фермер хўжаликлари Билан таъминотчи, хизмат кўрсатувчи, тайёрлов идоралари ўртасида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан мониторинг юритиш масалалари бўйича.
6. Сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини ташкил қилиш масалалари бўйича.
7. Пахтачилик, ғаллачилик ва мойли экинлар масалалари бўйича.
8. Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини
етиштириш, қайта ишлаш, ички истеъмол бозорини тўлдириш ҳамда экспорт қилиш ҳажмларини кучайтириш масалалари бўйича.
9. Ўсимликларни ҳимоя қилиш, биолабораториялар ва агрокимё- станциялар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича.
10. Чорвачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш масалалари бўйича.
11. Паррандачиликни ривожлантириш масалалари бўйича.
12. Балиқчиликни ривожлантириш масалалари бўйича.
13. Асаларичиликни ривожлантириш масалалари бўйича.
14. Пиллачилик масалалари бўйича.
Мазкур ишчи гуруҳларига ҳудудларда юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, жойларда аниқланган хато-камчиликларни маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари раҳбарлари билан биргаликда бартараф этиш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифалари юклатилди.
Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзларидаги мавжуд муаммолар ҳамда ушбу йўналишлар бўйича вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларини Ишчи гуруҳларига тақдим қилишди..




  1. Download 39.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling