Режа: Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари


Download 39.73 Kb.
bet3/8
Sana04.04.2023
Hajmi39.73 Kb.
#1326556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu agrar siyosat -davlat iqtisodiy siyosatining tarkibiy qismi (4)

Ер тўғрисида

Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида

Ижара тўғрисида

Тадбиркорлик эркинликлари ва кафолатлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

Фермер хўжалиги тўғрисида

Ер солиғи тўғрисида

Солиқ кодекси

Фуқаролик кодекси

Деҳқон хўжалиги тўғрисида

Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида

Мулкчилик тўғрисида

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида

Наслчилик тўғрисида

Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида

Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида

Санация тўғрисида

Банкротлик тўғрисида

Оилавий тадбиркорлик тўғрисида

Қонун ости ҳужжатлар тўплами

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари

Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари

Қишлоқ хўжалик субъектлари фаолиятига оид намунавий Низомлар

Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, таклифлар, тадбирлар, услубий тавсияномалар ва дастурлар

2.1-чизма. Ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари

Институционал ўзгаришлар – техника тараққиёти, мулкчилик муносабатларининг ўзгариши, миллий иқтисодиётни бошқаришнинг ташкилий тузилишини яъни, бозорга хос янги муассасаларни яратиш ва расмий нормаларнинг қабул қилинишидир. Шу нуқтаи назардан, аграр ислоҳотларнинг институционал асоси янги иқтисодий институтларнинг–мулк, ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг иқтисодий - ҳуқуқий шаклларининг, молиявий институтлар ва бозор инфратузилмасининг қарор топиши ҳисобланади.


Республикамиз аграр соҳасида олиб борилаётган институционал ўзгаришлар натижасида бозор институтларини шакллантиришга эришилди. Бироқ, ривожланган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича аграр соҳада муҳим институционал ўзгаришларни амалга ошириш мураккаб ва давомли жараёндир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Бозор иқтисодиётига ўтиш, иқтисодий муносабатларни янгилаш институционал (муассасалар соҳасидаги) ўзгаришларни амалга оширишни, бошқаришнинг тегишли структурасини яратишни талаб қилмоқда”.
Бозор иқтисодиёти шароитида институционал ўзгаришларни амалга оширишда, авваламбор, амалий тажрибанинг етишмаслиги натижасида қатор муаммолар, камчиликлар ҳамда номутаносибликлар мавжуд бўлиб, улар бевосита чуқур илмий тадқиқотлар олиб боришни ва назарий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо қилади. Шу боис институционал муҳитни фаоллаштириш, фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш механизмларини танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур. Расмий қоидалар бир кечадаёқ сиёсий қарорлар ёрдамида ўзгартирилиши мумкин бўлгани ҳолда, норасмий меъёрлар жуда секин ўзгаради. Норасмий қоидалар асрлар давомида қарор топган урф-одатлар, ҳатти-ҳаракатлар меъёрлари, миллий менталитетдан ташкил топган. Улар вақти келиб ушбу жамият учун мажбурий бўлган расмий қоидалар даражасига кўтарилиши ёки уларни қарор топишига таъсир кўрсатган шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Масалан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида тарихан майда оилавий ишлаб чиқариш кенг тарқалган ва бу кўникма ҳосил этган шахсий томорқа хўжаликларининг деҳқон хўжаликларига айлантирилиши. Қонун расмий қоидалар сифатида аста-секин урф-одат ва анъаналардан вужудга келади. Бунга тескари жараён қонунлар урф-одат ва анъаналарга таъсир кўрсатган чоғда юз бериши мумкинки, буни кўпроқ иқтисодиёт соҳасида кузатиш мумкин. Аммо янги қонунларнинг бундай таъсири жамиятда уларга эҳтиёж етилган бўлишини ёки уларни ижтимоий онгга сингдириш бўйича мақсадга йўналтирилган мафкуравий ишларнинг олиб борилишини тақозо этади.
Расмий (қонунлар) ва норасмий (урф-одатлар) институтларнинг иқтисодий тизим ривожига ҳал қилувчи таъсир кўрсатишини тан олиш институционал иқтисодиётнинг асосий қоидаси ҳисобланади.
Бозор ислоҳотларини ўтказиш ва самарали бозорнинг юзага келишига тўсиқ бўлувчи омиллар жуда кўп, лекин энг асосийси – институционал ўзгаришларнинг етарли даражада эмаслигидир. Институционал соҳадаги ўзгаришлар жамиятнинг тараққиёт йўлини белгилаб беради, иқтисодиётнинг самарадорлигига таъсир этади.
Бозор иқтисодиётида давлатнинг асосий вазифаси кучли рақобатни ташкил этиш, даромад ва ресурсларни тақсимлашда давлатнинг аралашуви даражасини пасайтириш, бозорга кириш ва ресурсларга эгаликдаги тенгсизликни бартараф этиш, ҳамда трансакцион харажатларни пасайтиришга эришиш лозим. Фақат шу йўл билан хусусий тадбиркорлик ва бозор иқтисодиётининг ривожланишига эришиш мумкин.


  1. Download 39.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling