Режа: Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари


Download 39.73 Kb.
bet7/8
Sana04.04.2023
Hajmi39.73 Kb.
#1326556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu agrar siyosat -davlat iqtisodiy siyosatining tarkibiy qismi (4)

Усуллари

Маълум қоидалар ва тамойиллар асосида бошқарув субъектининг объектга таъсир ўтказиш йўллари тизими

1. Маъмурий-ҳуқуқий – хўжалик юритиш субъектлари фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий актлар орқали тартибга солиш ва назорат қилиш.
2. Иқтисодий – бошқарилувчи объектнинг иқтисодий манфаатлари тизимига таъсир ўтказиш орқали тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чоралари.
3. Таркибий-институционал – тармоқ ва ишлаб чиқариш таркибини оптималлаштириш, институционал тузилмалар орқали тартибга солиш.

Механизмлари

Давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини амалга оширишнинг турли дастаклари (регуляторлари) йиғиндиси

1. Маъмурий-ҳуқуқий усул механизмлари: қонуний-ҳуқуқий тартибга солиш, ташкилий таъсир ўтказиш, регламентлаш, стандартлаш, назорат, квоталаш, меъёрлаш, лицензиялаш.
2. Иқтисодий усул механизмлари: бюджет-солиқ, молия-кредит, валюта, нарх, суғурта, божхона, ташқи иқтисодий, мақсадли дастурлаш ва инвестиция.
3. Ижтимоий усул механизмлари: меҳнатни тартибга солиш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот, ижтимоий суғурта, ижтимоий инфратузилмалар.
4. Таркибий-институционал усул механизмлари: оптималлаштириш, илмий-техник, кадрлар ва ахборот маслаҳат, инстутуционал қўллаб-қувватлаш.

Дастаклари (регуляторлари)

Бошқарув объектига ёки ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир қилиш, у ёки бу давлат сиёсати механизмларини ҳаракатга келтириш ва амалга ошириш воситалари

Қонунлар, фармонлар, қарорлар, низомлар, йўриқномалар, стандартлар, квоталар, тарифлар, лицензиялар, ҳисобот шакллари, меъёрлар, санкциялар, шартномалар, қайта молиялаш ставкаси, лизинг, кредит, фоиз ставкалари, давлат буюртмаси, ижара, харид нархлари, божхона тарифлари, солиқ ставкалари, амортизация меъёрлари, мақсадли дастурлар, субсидия, дотация, инвестициялар, индикатив режалар, инфратузилмалар, илмий марказлар, институционал тузилмалар.

Фермер хўжаликларини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг турли шакллари, усуллари, механизмлари ва дастакларини ўз ичига муайян тизим шаклланган бўлиб, бу тажрибаларни ўрганиш аграр соҳани қўллаб-қувватлашнинг миллий тизимини шакллантиришга ёрдам бериши мумкин.
Шундай қилиб, давлат томонидан аграр сиёсатни тартибга солишнинг қараб чиқилган барча ички ва ташқи иқтисодий усуллари (восита ва дастаклари) биргаликда миллий иқтисодиёт аграр секторида такрор ишлаб чиқариш жараёнига ва мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларига ўз таъсирини кўрсатади.



Download 39.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling