Режа: Ўзбекистон Республикаси аграр сиёсатининг мазмуни, мақсади ва ўзига хос хусусиятлари


Download 39.73 Kb.
bet6/8
Sana04.04.2023
Hajmi39.73 Kb.
#1326556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu agrar siyosat -davlat iqtisodiy siyosatining tarkibiy qismi (4)

8. Назорат этиш вазифаси – қонуний-меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш билан боғлиқ.
9. Ахборот-маслаҳат таъминот вазифаси – фермер хўжаликларининг ахборот таъминоти тизимидан тенг шароитларда, тўсиқларсиз фойдаланиш имкониятини яратиш, улар учун иқтисодий муаммоларнинг самарали ечимини топиш, хом-ашё ва ресурслар таъминоти, илғор техника ва технологияларни қўллаш юзасидан маслаҳат беришни назарда тутади.
10. Аналитик-таҳлил вазифаси – давлатнинг фермер хўжаликлари ривожланишини кузатиб бориш, чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифасини назарда тутади.
11. Экспертлик вазифаси – фермер хўжаликлари ва аграр тармоқни барқарор ривожлантиришга оид лойиҳаларни, дастурларни, шунингдек маҳсулот ва товарларни давлат стандартларига мос келишини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда тегишли хулосалар чиқаришдан иборат.
12. Ташқи иқтисодий фаолиятни муқобиллаштириш вазифаси – халқаро бозорларда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш, имтиёзли божхона таърифлари ва солиқлар орқали экспорт учун қулай иқтисодий муҳит ҳосил қилиш тадбирларидан иборат.
13. Истиқболни белгилаш вазифаси – аграр тармоқ ва фермер хўжаликларини истиқболда ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш чораларини изчил амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
2.1-жадвал
Аграр секторни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг шакллари, усуллари, механизмлари ва дастаклари (регуляторлари)

Асосий тушунчалар

Асосий тушунчалар мазмуни

Турлари

Шакллари

Бошқарув объекти томонидан бошқарилувчи объектга таъсир кўрсатишнинг асосий хусусиятлари

1. Бевосита – давлат бошқаруви органлари томонидан бошқарилувчи объектга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш усуллари.
2. Билвосита – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш усуллари йиғиндиси.


Download 39.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling