6 – мавзу: билиш методологияси: асосий тушунчалар гносеология (эмистемология)нин г мазмуни ва моҳияти
Download 212.58 Kb. Pdf ko'rish
|
6-мавзу. Таркатма материал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конвенционализм
- Ақлий хулоса
6 – МАВЗУ: БИЛИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ: АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР Гносеология (эмистемология)нин г мазмуни ва моҳияти Гносеология субъектнинг билиш фаолиятининг принциплари, қонуниятлари, шакллари, босқичлари ва даражаларини, шунингдек, шу принцип ва қонунлардан келиб чиқадиган, ҳақиқий билимга эришилишини таъминлайдиган талаблар ва мезонларни ўрганади. Билиш назарияси билиш жараѐнининг оддий, кундалик даражасини ҳам, билишнинг умумий илмий шакллари ва методларини ҳам тадқиқ қилади. Скептиклар билишнинг мумкинлигига эътироз билдирмаганлар, лекин бизнинг билимларимизнинг ишончлилигини, уларнинг ташқи дунѐ ҳодисаларига мувофиқлигини шубҳа остига қўйганлар. Агностицизм – бу шундай таълимотки, унга кўра дунѐ ҳақида ҳақиқий, ишончли билимларга эришиб бўлмайди. Агностицизм билишни фақат билувчи ақлнинг фаолияти деб билади. Конвенционализм (лотинча конвенцио – шартнома, келишув, битим) – бу фалсафий таълимот бўлиб, унга кўра илмий назариялар ва тушунчалар ташқи дунѐнинг, унинг томонлари ва хоссаларининг реал тафсифи эмас, балки олимлар ўртасидаги келишув маҳсулидир. Билишнинг асосий турлари ва шакллари. Ҳиссий, эмпирик, назарий. мантиқий ва интуитив билиш даражалари, уларнинг ўзига хослиги ва алоқадорлиги Ҳиссий билиш. Ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ѐки ҳодисани билиш фикр ҳиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараѐндир. Сезги ҳиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ѐки бу сезги аъзоларининг тузилишига боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир. Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Тасаввур – бу ҳиссий идрок билан тушунча ўртасидаги оралиқ босқичдир. Сезиш ва идрок қилишдан фарқли ўлароқ, тасаввур энди субъект билан объектнинг бевосита ўзаро таъсири бўлиб чиқмайди. Ҳиссий билишдан кейинги босқич рационал билишдир, абстракт-мантиқий тафаккурдир. Рационал билишнинг асосий шакли тушунчадир. Тушунча – бу тажриба маълумотларини умумлаштириш натижасидир, дунѐни ўрганиш якунидир. Ҳукм тафаккурнинг шундай шаклики, унда инсон нарсани унинг алоқалари ва муносабатларида ифодалайди. Гносеологик нуқтаи назардан, ҳукм – бу бирон бир нарсани тасдиқлаш ѐки инкор этиш йўли билан воқеликни акс эттириш шаклидир. Ақлий хулосанинг, мантиқий натижанинг чинакам тўғри бўлиши учун икки шарт зарур. Биринчиси: мантиқ илмида асослар деб аталган дастлабки ҳукмлар ҳақиқий бўлмоғи, яъни воқеликка мос келмоғи лозим. Иккинчиси: бошланғич асослардан ақлий хулоса чиқариш жараѐнининг ўзи мантиқ илмининг қонунларига мувофиқ тўғри бўлмоғи лозим. Инсоннинг ғайришуурий билиш фаолияти интуитив билиш номини олди, интуициянинг ўзи эса - бу билиш объектининг муайян шароитда бошқача йўл билан асослаб бериш мумкин бўлмаган хоссаларини бевосита, ғайримантиқий тарзда хақиқат деб билишдир. Билишнинг бош вазифаси хақиқат излашдир. Хақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. Файласуфлар орасида хақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ. Хақиқат, бу – бизнинг дунѐ тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунѐнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Download 212.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling