6 – мавзу: билиш методологияси: асосий тушунчалар гносеология (эмистемология)нин г мазмуни ва моҳияти


Download 212.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana11.03.2023
Hajmi212.58 Kb.
#1260214
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу. Таркатма материал

Ироданинг иштирокисиз онг ҳеч бир иш қилолмайди, ирода одамнинг хатти-
ҳаракатини тартибга солиб туради, уни исталган мақсадга эришишга йўналтиради. 
Хотира - кишининг ѐки кишилик жамиятининг ўзининг ѐки ўзганинг ўтган 
замондаги фаолиятини ҳозирги замонда сақлаб қолиш ва тиклаш лаѐқатидир. 
Тафаккур одамнинг дунѐқарашини, унинг дунѐни ҳис қилиши ва идрок этишини, 
одамнинг ўз борлиғига, ўз қилмишларига, орзу-умидларига ўзи берган баҳони доимо 
кенгайтириб боради. 
Онг муайян шаклларда, яъни фикр, шубҳа, эътиқод, билим ва ишонч шаклларида 
мавжуд бўлиб, булар «онгнинг эпистемик шакллари (грекча эпистеме – билим) номини 
олган. 
Кишининг ѐки кишилар гуруҳининг фикри уларнинг у ѐки бу масала бўйича 
нуқтаи назарларини билдиради ва субъектнинг ҳаѐт йўлига, дунѐни ҳис қилишга, 
дунѐқарашига асосланган. 
Шубҳа шундай маълумотларни, ахборотларни ўз ичига оладики, уларнинг 
ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва фойдалилигига субъект охиригача ишонмайди, унда шу 
маълумотлар тўғрисида қатъий фикр ва билим бўлмайди.
Шахснинг субъектив эътиқоди негизида қуйидаги сабаблар ѐтади: муайян 
маълумотлар, ахборотлар ва фактларни исботсиз, аксиоматик тарзда ишончли деб қабул 
қилиш ҳамда ҳамма томонидан эътироф этилган фикрларни ва обрўли, ҳурматли 
шахсларнинг фикрларини танқид ва таҳлилсиз қабул қилиш.
Билим дунѐнинг субъектга маълум бўлган, унинг томонидан ўрганилган ва билиб 
олинган объектив хоссалари ва алоқаларининг идеал ифодасидир. 


Ишонч онгнинг билимга қарама-қарши томонидир. Билим одамга ишонч 
бағишлайди, уни эътиқодли қилади, ишонч эса, гарчи билимнинг кўриниши бўлмаса-да, 
эътиқоднинг олий даражаси сифатида намоѐн бўлади. 
Билишда хақиқат ва амалиёт уйғунлиги 
Дунѐни билиш – бу нафақат назарий, балки ҳаѐтий, амалий жараѐндир. Фалсафий 
нуқтаи назардан қараганда, инсониятнинг амалиёти – бу инсониятнинг табиатни онгли 
равишда ва мақсадга мувофиқ тарзда ўзгартиришга қаратилган фаолиятидир, бу 
инсониятнинг ижтимоий-тарихий шароитлар билан бирга қаралган меҳнат жараѐнидир. 
Амалиѐт – бу воқеликни инсоният олдида турган мақсадларга мувофиқ тарзда узлуксиз 
ўзгартириш жараѐнидир. Агар жамиятда бирон-бир амалий эҳтиѐж пайдо бўлса, бу билиш 
жараѐнига ўнлаб университетларга қараганда кўпроқ асос бўлади, чунки амалиѐт 
эҳтиѐжлари илмий билишнинг ўзини олға силжитади.

Download 212.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling