инсоннинг маънавий дунѐсидир, ўзининг дунѐда
борлигини англаб етишидир; унинг
ташқи дунѐга муносабатидир.
Онг муаммоси – бу психологик, физиологик ва социал ҳолатларнинг ўзаро
нисбати, муносабати масаласидир: агар инсон ақли материя
эволюциясининг натижаси
бўлса, фикр фикрловчи материянинг,
инсон бош миясининг, мия катта ярим шарининг
олий хоссасидир.
Онгнинг келиб чиқиши муаммоси бўйича қуйидаги фалсафий-назарий ѐндашувлар
тарихан таркиб топди.
Диний ёндашув. Диний нуқтаи назардан онг (жон) Худо томонидан яратилгандир,
яъни у илоҳий хилқатдир.
Идеалистик ёндашув. Идеализм идеал нарсанинг, руҳий моҳиятнинг моддий
воқеликдан ташқарида ва унгача мавжуд бўлганлигини эътироф этади.
Материалистик ёндашув. Материализм доирасида ҳам онгнинг келиб чиқишига
турлича ѐндашувларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Онгга, бирбутун боғланган
тизим сифатида, унинг сезги, фикр, эмоция,
ирода ва
хотира каби ажралмас элементлари киради.
Сезги. Инсон сезгилари ташқи дунѐ ҳақидаги ахборотларни асосий етказиб
берувчилардир. Кўриб, ушлаб, ҳидлаб, эшитиб ва таъмга қараб сезишлар субъектга
дунѐни билишга, ўзини қизиқтирган объектни топишга, у турган жойни аниқлашга, унинг
ранги, ҳиди, таъми, қаттиқ ѐ юмшоқлиги, харорати ва бошқа сифатлари ҳақида
ахборот
олишга имкон беради.
Идрок – субъектнинг ахборотни қайта ишлашида сезгидан кейинги босқичдир. Бу
босқич давомида объект, унинг замон ва маконий тавсифи яхлит ҳолда англаб олинади ва
идеал образ унга тааллуқли моддий объектнинг ўзи билан, яъни идрок объектининг ўзи
билан таққосланади.
Эмоция. Онг тузилишининг эмоционал компоненти ҳодисалар ва воқеаларга
ижобий ѐки салбий муносабат (умид, қувонч, қўрқув, умидсизлик ва ш.к.) ѐки
лоқайдликни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: