Режа: Ўзбекистон республикаси молия ва банк тизимини такомиллаштирилиши


Download 26.67 Kb.
Sana09.11.2023
Hajmi26.67 Kb.
#1759770
Bog'liq
7-ma\'ruza


7.Мавзу: Молия пул ва банк тизими, Мудофаа ва хавфсизлик тизми.
Режа:
1.Ўзбекистон республикаси молия ва банк тизимини такомиллаштирилиши.
2.Ўзбекистон республикаси Мудофаа ва хавфсизлик тизими.
3.Иқтисодий ислоҳотлар фаровон турмуш гарови
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденсиал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир.

1991 йилда қатор банклар шакллана бошлади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишининг ўзгарувчан шароитларида фаолият юритиб, замо­навий иш услубларини ўзлаштирган ҳолда тобора янги қирраларга эга бўла борди. 1991-1992 йиллар банклар фаолиятига доир қарашларда чинакам бурилиш йиллари бўлди. Ўзбекистон Республи­каси "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши икки даражали банк тизимининг таркиб топиши ва мамлакат Марка­зий банки зиммасига янги вазифалар юкланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг олдига пул муомаласини тартибга солиш, тижорат банкла­ри тизими ҳамда тўлов тизимини шаклланти­риш вазифалари қўйилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларини молиялаштириш энди ташкил этиладиган, замонавий тамойил ва талаблар асосида фаолият юритувчи ихтисослашган тижорат банк­лари томонидан амалга оширилиши лозим эди. 1993–1994 йилларда банк тизимидаги исло­ҳотлар давом этди. 1994 йилнинг 1 июлидан эъ­тиборан миллий валюта — сўмнинг муомалага киритилгани мустақил банк тизимининг, умуман, Ўзбекистон иқтисодиётининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этди. Бу Марказий банк ўз фаолиятида тўлиқ мустақил бўлганини, келгу­сида бозор инструментлари орқали миллий пул тизимини тартибга солиш самарали ташкил эти­лишига ёрдам бериши мумкин эканини анг­латар эди. Айнан шу вақтдан бошлаб Марказий банк­нинг пул-кредит сиёсатини юритиш, валютага оид ишларни тартибга солиш, банк фаолиятини бошқариш ва кейинчалик самарали тўлов тизими­ни яратиш бўйича фаолияти тўлақонли равишда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш­га қаратилди. 1995 йил банк қонунчилигини такомиллашти­риш даври бўлгани билан ажралиб туради. Тари­хий муҳим ҳужжат — “Ўзбекистон Республикаси­нинг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун нафақат банк тизимининг ҳуқуқий асосини бойитди, балки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг янги, алоҳида мақоми ва ваколатларини, асосий мақсад-вазифаларини аниқ-равшан белгилаб бер­ди. Шу билан бир қаторда мазкур йилда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, кредит ва депозит бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш учун зарур шароитлар яратилди. Банкларнинг капитал ҳажмига жалб этиладиган аҳоли жамғармалари миқдорини чекловчи қоида бекор қилингач, банк муассасаларининг имкони­ятлари сезиларли даражада кенгайди ва рақобат кучайди. Бунинг самараси дарҳол намоён бўлди. Агар 1994 йил бошида аҳоли жамғармаларининг 98,5 фоизи Жамғарма банки (ҳозирги Халқ банки), 1,5 фоизи эса бошқа банклар ҳиссасига тўғри келган бўлса, ўша йил охирида бошқа тижорат банкларининг ҳиссаси ҳам кўпайиб, бу борадаги кўрсаткич 12,8 фоизга этди. Бугунги кунга келиб, бу борадаги кўрсаткич 83,2 фоизни ташкил этмоқда.


1996 Ушбу йилда қабул қилинган Ўзбе­кистон Республикасининг “Банклар ва банк фао­лияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими — тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини конкретлаштирди.Банк тизимига тааллуқли икки асосий ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Марказий бан­ки тўғрисида”ги ҳамда “Банклар ва банк фаолия­ти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун­ларининг ишлаб чиқилишида ривожланган молия тизимига эга мамлакатлар тажрибаси инобатга олинганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур қонунлар, шунингдек, “Акциядорлик жамиятла­ри ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нодавлат банкларнинг хусусий ва акциядорлик-тижорат шаклида ташкил этили­шига қулай ҳуқуқий шароит яратди. Бу даврда банк тизими ривожига алоҳида таъсир этган икки омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчиси, олиб борилган ислоҳотлар натижасида 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар бошқарув ва банк назоратининг тўла ҳуқуқли органи бўлди. Иккинчиси, Ўзбекистон Республи­каси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни иккинчи даражали банк тизими – тижорат банклари фаолиятининг ҳуқуқий асосини аниқ-пухта белгилаб берди. Унда банк активларини диверсификациялаш ва хорижий капитал жалб қилиш асосида универсал тижорат банкларини шакллантириш принциплари мустаҳкамланган. Бу даврда иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари­га хизмат кўрсатувчи кредит-молия ташкилотлари ташкил этилди. Бундай ихтисослашув қишлоқ хўжалиги, автомобиль саноати, авиасозлик каби халқ хўжалигининг муайян соҳа ва тармоқларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ эди. Кел­гусида ихтисослашган банклар ўз операциялари ва мижозлари доирасини мамлакат иқтисодиёти ри­вожланишининг янги даражаси ва бизнес-муҳит талабларига кўра кенгайтира боради.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Мар­казий банкининг банк секторини бошқарувчи ва назорат қилувчи орган сифатида шаклла­ниш жараёнлари давом этди. Банк тизимига тааллуқли қонунчилик базаси сифат жиҳатидан янгиланиб, халқаро банк амалиёти билан мувофиқлаштирилди.
Ушбу йилда ислоҳотларнинг страте­гик йўналишларидан бири банк секторида хусу­сий капитал оқимини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Мазкур жараён 1997 йилда Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг “Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганидан сўнг жадаллашди. Унда жисмоний шахсларнинг 50 фоиздан кам бўлмаган улуши би­лан банклар очиш учун имтиёзлар тақдим этиш кўзда тутилган эди. 1997 йил банк тизимининг ривожланиш тарихида банк фаолиятида ахборот тизимларини жорий этиш бошлангани билан аҳамиятлидир. Маълумки, ўша вақтгача респу­блика ҳудудида амалдаги барча ҳисоб-китоблар кун бўйи олиб борилар эди. 1997 йилнинг март ойидан янги дастурий таъминот жорий этилиб, барча ҳисоб-китоблар автоматик режимда амалга оширила бошланди. Бу эса тўловларни республи­ка ташқарисида 15 дақиқа мобайнида, Тошкентдан чекка жойларда атиги 3 дақиқада амалга ошириш имконини берди.
Мазкур давр Ўзбекистон банк тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга эришилгани билан аҳамиятлидир. Айнан шу йил­ларда замонавий инфратузилмага эга самарали банк тизимини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилди.Банк тизими олдига унинг ривожланиш истиқболларини белгилаб берувчи стратегик вази­фалар қўйилди. Вазифаларнинг биринчиси банк­лар молиявий барқарорлигини ошириш ва ички бозорда молиявий хизматлар доирасини кенгай­тиришдан иборат бўлса, иккинчиси — Ўзбекистон банкларининг халқаро капитал бозорида фаолли­гини таъминлашдир.
Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси ­Президенти Ислом Каримов мамлакатимиз молия-банк тизимини ривожлантириш, унинг фаолиятини мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш масалаларига янада кўпроқ эътибор қаратди. Шу муносабат билан қатор этакчи бан­клар (“Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва бошқалар)нинг капиталлашув даражасини оши­риш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ми­крокредитбанк” устав фондини кўпайтириш тўғрисида”ги Фармони мазкур банкни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялашти­риш бўйича асосий кредит марказларидан бири­га айлантирган ҳолда унинг фаолиятини сифат жиҳатидан янада яхшилади.

Ушбу даврдаги ҳар бир йил мамлакат банк-молия тизимининг изчил ривожланишида янги босқич сифатида қайд этилади.


2002 йил аҳолининг банклардаги омонатларини ҳимоялашнинг ишончли ва самарали механизми яратилди.Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафо­латлари тўғрисида”ги Қонуни доирасида Фуқа­роларнинг банклардаги омонатларини кафолат­лаш фонди ташкил этилди. Давлат-тижорат Халқ банкидан ташқари, республикамиз ҳудудида ўз фаолиятини олиб борувчи барча банклар унга аъзо бўлди. Ишончлилик, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, барча мижозлар билан ўзаро шериклик муносабатлари Ўзбекистон банклари фаолиятида асосий принципларга айлана борди. Банк тизими фаолиятининг институционал асослари такомиллаштирилди. Банк секторини либераллаштириш ва ислоҳ қилишни кўзда ту­тиб қабул қилинган дастурий ҳужжатлар унинг самарадорлигини оширишни олдиндан белгилаб берди. Мазкур ҳужжатлар замирида банк фао­лиятини либераллаштириш жараёнининг ти­зимли ва босқичма-босқичлик тамойиллари ёта­ди. Ушбу тамойилларга амал қилиш аҳолининг мамлакат банкларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлаш имконини берди. Бундай ёндашув, шубҳасиз, барқарор ва ишончли банк тизимини ташкил қилиш жараёнида улкан ютуқдир.
Валюта бозорини либераллаштиришни давом эттириш ва жорий халқаро операциялар бўйича сўм конвертациясини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам банклар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатди. Чу­нончи, 2003 йилнинг 15 октябридан Ўзбекистон Ре­спубликаси Халқаро Валюта жамғармаси Битими­нинг ВИИИ моддасидаги мажбуриятни қабул қилди. Натижада корхоналар жорий операциялар бўйича конвертацияни амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ташқи маблағларни жалб этмай, амалда ўз ресурсларига таяниб мақсадга эришгани юксак эътирофга сазо­вор. Мазкур чоралар миллий валюта конвертатси­ясидан фойдаланган маҳаллий тадбиркорлар фао­лиятини кенгайтиришга яқиндан ёрдам берди.
2006 йилнинг октябр ойида эса Ўзбекистон Рес­публикаси “Ипотека тўғрисида”ги қонуни куч­га кирди. Кўчмас мулкни харид қилиш учун кредитлар ажратишнинг ҳуқуқий механизмини ўзида мустаҳкамлаган ушбу қонун ҳужжати банк ипоте­кавий кредитлаш ривожида муҳим аҳамият касб этди. Ундан кўзланган асосий мақсад кўчмас мулк­ка гаров қўйишда юзага келувчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эди. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2005 йил 16 февралдаги “Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида уй-жойлар қурилишини узоқ муддатли ипотекавий кредитлаш тизимида бир қатор механизмлар жорий этилди.
тижорат банклари, ав­вало, ихтисослашган кредит институтлари си­фатида кўзга кўрина бошлади. Бу, бир томондан хўжаликларнинг вақтинча бўш маблағларини жалб этиши, бошқа томондан эса жалб этилган маблағлар ҳисобидан корхоналар, хусусий тад­биркорлар ва аҳолининг молиявий эҳтиёжларини қондириши билан долзарб аҳамият касб этди.
Хорижий ва маҳаллий экспертларнинг қайд этишича, сўнгги йиллар давомида республикада асосий тамойил — ихтисослашувдан узоқлашиш ва банк фаолиятида универсаллаштиришни чуқурлаштириш кузатилмоқда. Бу эса банк опе­рациялари мазмуни ва кредит муносабатлари моҳиятини олдиндан белгилаб беради.
Download 26.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling