Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


-расм. Олий ва касб-ҳунар таълими хизматларининг мазмуни


Download 3.82 Mb.
bet28/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

1-расм. Олий ва касб-ҳунар таълими хизматларининг мазмуни
Бошқача айтганда, таълим ўзаро боғланган уч жараён-таълим (билим бериш ва касбий маҳоратни шакллантириш), тарбия ва маърифатнинг бирлиги сифатида қаралиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, таълим хизмати тушунчасининг мазмунини аҳолига таълим, тарбия ва маърифат бериш билан боғлиқ бўлган, шахснинг касбий, ижтимоий ва маънавий салоҳиятини ҳамда жамият (миллат)нинг инсоний капиталини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган хизматлар мажмуи сифатида тавсифлаш мумкин. Таълим хизматининг мазкур талқини олий касб-ҳунар таълими доирасида тўлақонли рўёбга чиқарилади. Бу ерда таълим-таҳсил олувчининг касбий маҳоратини шакллантириш билан, тарбия-ижтимоийлашув кўникмаларини шакллантириш билан, маърифат-шахснинг маънавий ўзлигини юксалтириш билан боғлиқ. Таълимнинг бу уч йўналиши миллий бойлик сифатидаги инсон капиталининг шаклланишига кўмаклашади (1-расм). Кўпгина ривожланган мамлакатлар учун инсон капиталини ривожлантириш концепцияси қабул қилинган давр янги жамият шаклланган, асосий маҳсулот ахборот ва билим саналган билимлар иқтисодиёти ривожланган давр билан мос келади.
Ўзбекистон Республикаси бутун жаҳон билан юзма-юз бўлаётган бир даврда унинг иқтисодий, сиёсий, маънавий юксалишини таъминловчи, ёшларнинг асосий Конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлган ҳар бир кишининг аҳлоқий-амалий имкониятларини рўёбга чиқариш, ижодий қобилиятларини намоён этиш, ўзи хоҳлаган касб танлаш, уни мукаммал эгаллаб, шу соҳада фаолият кўрсатиш учун моддий-маънавий, тарбиявий-дидактик шарт-шароит яратиш, истиқлол мафкурасини ўзлаштирган мутахассис тайёрлаш, унда тарбиячилик санъати ва маҳоратини шакллантиришдан иборат.
Касбга ҳунарга йўналтиришнинг назарий аспекти касб фаолиятининг барча томонлари тўғрисидаги чуқур билимларнинг шаклланишини, шу билимларга таянган ҳолда таълим олишни, назарий билимларни амалиётга татбиқ этиш ва бунинг акси бўлган амалиётнинг натижаларини назарияга кўчириш йўлларини ўрганишни назарда тутади. Амалий аспекти эса, эгаллаган билимларни ҳаётий фаолиятнинг маълум бир соҳасида қўллашни ўрганишдан иборатдир.
Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсати инсоннинг интеллектуал ва маънавий аҳлоқий тарбияси билан узвий боғлиқ равишда узлуксиз таълим тизими орқали ҳар томонлама ривожланган шахсни таркиб топтиришни кўзда тутади.
Шахс таълим хизматларининг истеъмолчиси сифатида давлат томонидан сифатли таълим ва касбий тайёргарлик олишга кафолатланган.
Шахс таълим хизматларининг яратувчиси сифатида тегишли малака даражасини олгач, таълим, моддий ишлаб чиқариш, фан, маданият ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади ва ўз билими ва тажрибасини ўргатишда иштирок этади.
Ўзбекистонда рақобатбардош иқтисодиётни ташкил этиш масалани ечишдаКадрлар миллий модели асос бўлиб, ҳисобланади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling