Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet1/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Темалар блок


2-МАВЗУ: Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси – миллий юксалишнинг асоси
РЕЖА:
1. Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ижтимоий ривожланишнинг устувор вазифалари.
3. Таълим-тарбия миллий юксалишнинг муҳим омили. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси.
Таянч иборалар: давлат ҳокимияти, давлат бошқаруви, демократлаштириш, ҳаракат, ривожланиш, стратегия, ҳаракатлар стратегияси, олий мажлис, парламент, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, илм-фан, Мурожаатнома, сенат, илм-фан тараққиёти, ёшлар масаласи, диний маърифат, миллатлараро тотувлик, маҳалла, хотин-қизлар, оила институтлари, миллий юксалиш тушунчаси, таълим-тарбия тушунчалари, ўқитувчи мақоми, ижтимоий фаоллик, гендер тенглик, ёшлар маънавияти, маънавиятни юксалтириш, бўш вақт, спорт, китобхонлик, ташаббус, бешта муҳим ташаббус.
2.1. Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари.
Бугун Ўзбекистон ўзига хос тараққиёт йўлида янги босқичга қадам қўймоқда. Мамлакатимизда фуқароларга ўз иқтидорини кўрсата олиш ва орзуларини рўёбга чиқаришга имкон берадиган тизим шаклланди. Амалиётга тадбиқ этилган қонун устуворлиги тамойили фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, ташаббускорлик ва тадбиркорлик хусусиятларини жонлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадидаПрезидентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев мамлакат тараққиётининг комплекс дастурини илгари сурди. Бу ҳужжат «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»[1] деб номланди. Тарихий ривожланиш қонуниятлари аниқ ва тўғри мўлжалли - стратегия жамият орзуларини реал ҳаётий натижаларга айлантириш мумкин бўлгани каби Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегиясига ҳам мамлакатни ҳар томонлама ривожлантиришга оид истиқболимиз тақдирини ҳал этувчи муҳим ва янги давр босқичини ифодаловчи концептуал ғоялар асос бўлди. Мазкур Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш; иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш; ижтимоий соҳани ривожлантириш; хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича 5 та устувор йўналишлар белгиланди.
Ҳаракатлар стратегиясидаги Ҳаракат - сўзи арабча қўзғалиш сўзидан олинган бўлиб, Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш боқичида аҳолининг барча қатламини маърифатга, ташаббусга, ижодга тараққий этишга қўзғатиш, уйғотиш маъносида ишлатилган. Бундай қўзғалиш харакат мамлакатни миллий юксалишга ривожланишга олиб боради. Ривожланиш – бу бир сифатдан иккинчи бир сифатга ёки бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўтишда табиат ва жамиятда содир бўладиган ўзгаришлар ҳамда ҳаракатлар тури. Ривожланиш жараёни ижтимоий ўзгаришдан бошланади. Ўзгаришлар ижтимоий, иқтисодий, маънавий, маданий, сиёсий соҳалар орқали амалга оширилади. Яъни ҳар бир соҳанинг миқдорий, мазмунли, структуравий ҳолатининг алмашинуви натижасида сифат кўрсатгичлар вужудга келади. Лекин, ҳар қандай ўзгаришлар ривожланишни таъминламайди. Ўзгаришлар яхлит дастурлар билан ривожланишга олиб келади. Шундай қилиб, ривожланиш жамият тизимининг мураккаблашуви, такомиллашуви жараёнида ташқи шароитларга самарали мослашувчанлигида, воқелик кўламининг кенгайишида, бирон бир соҳадаги сон ва сифат ўсишида, уни амалда таъминлашнинг структуравий қурулмаларнинг вужудга келишида намоён бўлади[2].
“Стратегия” тушунчаси грекча сўздан олинган бўлиб аслида “жанг санъати” маъносини билдиради. Бугунги кунга келиб “стратегия” кенг тушунчага айланиб , турли сиёсий-ижтимоий соҳаларда қўлланилмоқда. Жумладан, “Давлат стратегияси” сиёсий терминология сифатида бугунги кунда фан назарияси ва амалиёти даражасида ўзининг алоҳида тушунча ва категорияларига эга бўлиб:

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling