Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ижтимоий ривожланишнинг устувор вазифалари


Download 3.82 Mb.
bet4/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

2.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ижтимоий ривожланишнинг устувор вазифалари.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар рўй бермоқда, унинг дунёқараши, онгу тафаккури юксалмоқда. Ушбу жараёнларда жамиятимизда янгича қадрият ва анъаналар шаклланмоқда. Ана шундай муҳим янгилик ва анъаналардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили янги йил арафасида (2017 йилда 22 декабр куни, 2018 йилда 28 декабр куни эълон қилинди) мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома билан чиқишидир. Мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги ана шу улкан янгилик жамиятимиздаги ижтимоий муносабатларни сифат жиҳатидан ўзгартирмоқда. Халқимиз янги йил билан бирга келгуси йил юртимиз ҳаётида қандай маъно-мазмунга эга бўлиши Президентимиз Мурожаатномасида бу борада қандай мақсад ва вазифалар белгилаб берилишини ҳам кутмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди.
Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномада 2017 йилда мамлакатимизни янада тараққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилгани, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.
Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.
Қисқа муддатда ана шу қабулхоналарга бир ярим миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қилган.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling