Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


) Узоққа мўлжалланган режалаштириш санъати; 2.)


Download 3.82 Mb.
bet2/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

1.) Узоққа мўлжалланган режалаштириш санъати;
2.) Бошқарув ва раҳбарлик маҳорат санъати;
3.) Сиёсий ва ижтимоий жараёнларни идора қилиш санъати:
4.) Аҳолини маълум мақсадлар сари сафарбар этиш санъати:
5.) Мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш санъати:
6.) Тақсимлаш ва самарадорликни таъминлаш санъати каби тушунчаларни қамраб олади.[3]
Стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли муваффақиятни таъминлайди.
Стратегия бу – стратегик фикрлаш, чуқур билим ва интуиция асосида муҳитни, келгуси шароитларнинг мавжуд прогнозларини тизимли таҳлил қилиш натижасидир. Ушбу таҳлилнинг якуний маҳсули – бу ўзидан аввалги прогноз, вазифа, нуқтаи назар, устуворликлар ва узоқ муддатли мақсадли вазифаларни режалаштириш орқали бажарилишини талаб қилади.
Стратегия бу – келажак ва номаълумлик парокандалиги орқали синовдан ўтган устуворликлар ва мақсадлар сари йўналтирувчи ғоялар мажмуаси. Бу ресурс чекланганлигини баҳолаш орқали ҳаракатларнинг тўғри танланган йўналиши билан бойитилган донишмандлик[4].
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар стратегик таълимотларга тўлиқ мос келади. Айни пайтда бу муҳим стратегия давлатимиз ва жамиятимизни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик тантаналарига бағишланган маърузаларида муҳтарам Президентимиз –“ Асосий қомусимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда[5] деб, улкан ўзгаришларга даҳлдор янги ғояларни илгари суради.
Ҳаракатлар стратегиясининг етакловчи лакомотив кучи - бу давлат ва унинг органлари фаолияти мақсади. Ислоҳотларнинг гарови ва кафолати эса лаёқатли ҳокимиятнинг фаолияти билан боғлиқ ҳодиса.
Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини амалда тадбиқ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришдир. Ушбу устивор йўналишда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бўйича аниқ чоралар кўзда тутилгани ўта муҳим. Негаки, айнан ҳокимиятнинг вакиллик органлари Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ, стратегик вазифаларни муваффақиятли ҳал этишнинг мустаҳкам ва самарали ҳуқуқий негизини яратишга ваколатли ҳисобланади. Бинобарин, бизнинг асосий мақсадимиз инсон, унинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, шаъни олий қадрият ҳисобланган ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишдирҚонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ўзгартириш, давлат ҳаётидаги етакчи сиёсий кучларнинг ўрни ва ролини кучайтириш Ҳаракатлар стратегиясини келгуси беш йилда амалга оширишнинг,мамлакатни узоқ истиқболда ривожлантириш ҳамда модернизациялашнинг муҳим ва ҳал этувчи омили ҳисобланади.
Иккинчи устувор йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш;
Учинчи устувор йўналиш иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
Тўртинчи устувор йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш;
Бешинчи устувор йўналиш хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби масалаларни қамраб олган.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling