Режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар


-жадвал 2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш дастурининг асосий параметрлари18


Download 44.53 Kb.
bet6/7
Sana08.02.2023
Hajmi44.53 Kb.
#1176924
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Стратегия 6-Мавзу

3-жадвал
2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш дастурининг асосий параметрлари18,



Минтақалар

жами

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони

уйлар сони

квартиралар сони


жами

1236

51350

191

7919

335

13917

355

14757

355

14757

1

Қорақалпоғистон Республикаси

37

1665

7

315

10

450

10

450

10

450

2

Андижон вилояти

49

2058

7

294

14

588

14

588

14

588

3

Бухоро вилояти

36

1512

6

252

10

420

10

420

10

420

4

Жиззах вилояти

50

2145

5

210

15

645

15

645

15

645

5

Қашқадарё вилояти

49

2205

7

315

14

630

14

630

14

630

6

Навои вилояти

29

1218

5

210

8

336

8

336

8

336

7

Наманган вилояти

50

2100

8

336

14

588

14

588

14

588

8

Самарқанд вилояти

57

2565

9

405

16

720

16

720

16

720

9

Сурхондарё вилояти

35

1575

5

225

10

450

10

450

10

450

10

Сирдарё вилояти

35

1470

5

210

10

420

10

420

10

420

11

Тошкент вилояти

135

5664

15

624

40

1680

40

1680

40

1680

12

Фарғона вилояти

47

2010

5

210

14

600

14

600

14

600

13

Хоразм вилояти

35

1575

5

225

10

450

10

450

10

450

14

Тошкент ш.

592

23588

102

4088

150

5940

170

6780

170

6780

Шунингдек, жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, истиқболда яъни, 2017-2020 йилларда шаҳарларда жами 1236 та уй ёки 51350 та квартира қурилиши режалаштирилган. Мўлжалланган уй-жойларнинг асосан катта қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган бўлиб, умумий қурилаётган уйларнинг 29252 та квартирали, яъни 56,9 фоизини, 727 та арзон кўп қаватли уйжойларнинг эса 58,8 фоизини ташкил этади.


Шаҳарлардаги арзон уй-жойларнинг нархи. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли “Кўп квартирали уйжойларни қурилиши ва реконструкциясини молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшовчи ҳамда бошқа тоифадаги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга кўп квартирали уй-жойдаги квартираларни реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган.
Унга кўра, кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар буюртмачи – “Ўзшаҳар қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган ҳар бир квартира бўйича алоҳида, кўп квартирали уйнинг қурилиши ёки реконструкциясини молиялаштириш ва реализация қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар ўз ичига олган маълумотномада белгиланган нархларда реализация қилинади.
2017 йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилди.
Халқаро молия институтлари маблағларини турар-жой қурилишини ривожлантириш бўйича дастурларни молиялаштиришга жалб этиш кўрсаткичларини таҳлилий нуқтаи назардан кўрадиган бўлсак, айнан 2017-2021 йилларда қишлоқ уйлари қурилишига, кўп квартирали уйлар қурилишига ҳамда қишлоқ массивлари инфратузилмаси қурилишига жами 1280,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб қилиниши режалаштирилмоқда(2-жадвал.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг зиммасига арзон кўп квартирали уйлар, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари, инфратузилма объектлари ўз вақтида фойдаланишга топширилиши, ҳудудлар ободонлаштирилиши, шунингдек, фуқаролар квартираларга жойлаштирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилиши белгилаб қўйилди.


4-жадвал
Халқаро молия институтлари маблағларини турар-жой қурилишини ривожлантириш бўйича дастурларни молиялаштиришга жалб этиш кўрсаткичлари19 , (млн. АҚШ доллари)



Халқаро молия институтлари

Ҳаммаси

Шу жумладан

Маблағларни йўналтирилиши

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил





Жами

1280

218

469

393

100

100


1

Осиё тараққиёт банки

500

100

100

100

100

100

Қишлоқ уйлари қурилишига

200

-

100

100

-

-

Кўп қаватли уйлар қурилишига

2

Ислом тараққиёт банки

300

113

94

93

-

-

Қишлоқ уйлари қурилишига

3

Араб иқтисодий ривожланишининг Қувайт фонди

30

5

25

-

-

-

Қишлоқ массивлари инфратузилмасини қурилишига

4

Саудиянинг тараққиёт фонди

50

-

50

-

-

-

Қишлоқ уйлари қурилишига

5

Туркиянинг "Зироат" давлат банки

200

-

100

100

-

-

Кўп қаватли уйлар қурилишига

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки билан биргаликда "Ипотека-банк" АТИБ, "Асака-банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ учун ипотека кредит ресурслари берилишини назарда тутувчи "Ўзбекистоннинг ипотека бозорини кенгайтириш" лойиҳаси тайёрланмоқда, шунингдек, 3-жадвалга мувофиқ, Туркиянинг "Зироат" давлат банки қарзини жалб этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3350-сонли Қарорида арзон кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиш учун бошланғич бадалнинг ўртача миқдори 25 фоиз даражасида сақланиши ва квартираларни қаватлар бўйича тақсимлашда суиистеъмолчилик фактларининг олдини олиш мақсадида, мувофиқ, квартираларни ёш оилаларга, эскирган уйларда яшовчиларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бошқа тоифадаги фуқароларга сотиш шартлари асосида бошланғич бадалнинг табақалаштирилган миқдори амалиётга татбиқ этилиши белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг ҳаёт шароитлар ва турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида шаҳар ва қишлоқ жойларида йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модеринациялаш қатори ишлар олиб борилмоқда. Бу борада жа қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига кўра, 2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишнинг 4 йўналишда алоҳида белигиланган бўлиб ушбу вазифани бажариш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда олис қишлоқларда истиқомат қилаётган оддий одамларнинг яшаш шароитини яхшилашга етарлича шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ дастури тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, жорий йилда ҳар бир туманда 2 тадан қишлоқда, кейинги йилдан бошлаб эса ҳар йили ҳар бир туманда 3 тадан қишлоқда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга ошириш белгиланди.
2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида республиканинг 159 та туманидаги 417 та қишлоқнинг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида улардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) доирасида ҳар бир туманда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, мазкур қишлоқ (маҳалла)ларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш мақсадида: мамлакатимизнинг 159 та туманида 1,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари, амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланиши режалаштирилган 4,8 триллион сўм миқдоридаги харажатларнинг молиялаштириш манбалари,умумий узунлиги 5 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари,1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари,36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш чора-тадбирлари,аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан 556 та автобекат қуриш ҳамда умумий қиймати 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича чора-тадбирлар,ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари ,361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш чора-тадбирлари,214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар,1 182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш чора-тадбирлари 10-иловага ҳамда 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудларини ободонлаштириш чора-тадбирлари, 280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирлари,жами 2 532 та бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар, ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 296 километр ирригация ва 1 538 километр мелиорация объектларини қуриш ва таъмирлаш, 584 километр ирригация объектларини тозалаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар, талаб этиладиган асосий турдаги қурилиш ва пардозлаш материаллари тўғрисидаги кўрсаткичлари белгиланди. “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари юртимиздаги қишлоқларни ривожлантириш бўйича асосий омиллари ўз ичига олганлиги қишлоқлардаги аҳолини турмуш фаровонлигини оширишга қаратилганлигини намоён этади.



Download 44.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling