Режа: Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг шаклланиши ва ривожланиши


Download 48.96 Kb.
bet7/7
Sana08.02.2023
Hajmi48.96 Kb.
#1177076
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Стратегия 11-мавзу

Давлат дастури”га биноан “ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш кўламини кенгайтириш, вилоятлардаги маҳаллий вакиллик органлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондларини ташкил этиш”, шунингдек, “ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиши” каби фуқаролик жамиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳуқуқий асослар ва амалий ўзгаришлар режалари муҳам аҳамият касб эта бошлади.
Шунингдек, Ҳаракатлар стратегисияга мувофиқ мамлакатда “Электрон парламент” тизимини ишлаб чиқиш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу борадаги лойиҳалар амалга ошириладиган устувор соҳаларни тартибга соладиган ҳуқуқий асослар ишлаб чиқиш, ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича «Халқ қабулхоналари»ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, 2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратади, мамлакатда фуқаролик жамиияти қуришнинг муқаррар эканлигини англатади.
«Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамият сари» тамойилини ижтимоий-сиёсий ҳаётга қўллаш воситасида сиёсий ҳокимият органларининг маҳаллий тизимини мустаҳкамлаш, уларга марказий ҳокимият ваколатларини бир қисмини бериб бориш асносида номарказлаштириш ислоҳотларини ўтказиш, ижроия ҳокимият тизимларини вакиллик органлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан кучли назорат этиш механизми ва ҳуқуқий асосларини яратишга доир ислоҳотларни амалга ошириш фуқаролик жамияти қуришнинг шарт-шароитларини яратиш йўлидаги илк қадамлардир.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолияти натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг демократик тамойиллар асосидаги ҳуқуқий асослари шаклланди. Қисқа давр ичида мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори - конституциявий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Ислоҳотлар натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар тизими шаклланди. Муҳими, «учинчи сектор» билан давлат ҳамкорлиги натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мустақил фаолият юритиши, давлат ва жамият ишларини бошқариши учун кенг имкониятлар яратилди.
ХХI аср бошларига келиб Ўзбекистон давлати ва халқи илғор ривожланган мамлакатларда фуқароларга эркинлик бағишлаган, шахснинг эркин камол топиши учун барча шарт-шароитларни яратган, жамиятнинг ҳамма жабҳаларини демократиялаштиришга қобил бўлган, ўзида халқчил миллий мерос ва анъаналарни ифодалаган фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг янги босқичини чуқурлаштиришга киришди.


1Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2016.-Б.20.

2Ўша жойда. –Б.19.

3 Ўша жойда. –Б.20.

4 Ўша жойда. –Б.13-14.

5Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни. //Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, № 2 (1250), 1997.-Б.12.

6 Ўша жойда.–Б.15.

7Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуни.//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, № 5 (1337), 2004. –Б.32-33.

8Каримов И.А.Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. 2010 йил 12 ноябрь.-Т.: Ўзбекистон, 2010.-Б.12.

9Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳақида//http://www.elections.uz/uzb/events/political_parties /1548/.

10 Народно-демократическая партия Узбекистана//http://www.12news.uz/news/2013/12/14/%d0%ba%...

11Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳақида // http://www.elections.uz/uzb/events/ political_parties/1547/.

12 Социал-демократическая партия Узбекистана «Адолат» //http://www.12news.uz/news/2013/12/14/ %d 0%ba%...

13История партии//http://ru.adolat.uz/istoriya-partii/.

14Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партияси ҳақида//http://www.elections.uz/uzb/events /political _ parties/1549/.

15 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг низоми ва дастури. -Т.: 2012.-Б.2.

16 Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партияси дастури. -Фидокор, 1999, 11 фев.

17 Қаранг: Ўзбекистон “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг сайловолди ҳаракат дастури.-Т.: Ғ. Ғулом номли нашр., 2004.-Б.19-20.

18“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси” (ЎзЛиДеП) ҳақида// http://www.elections.uz/uzb/events/political_parties/1546/

19 Қаранг:Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири).//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, № 9-10 (1329-1330), 2003.-Б.9.

20 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон, 2016.-Б.13-14.

21 Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.// «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига шарҳлар.-Т.:Адолат,2001.-Б.15.

22 Ўша жойда.-Б.14.

23 Ўша жойда.-Б.16.

24 Ўша жойда.-Б.22-23.

25 Ўша жойда -Б.129-130.

26 Ўша жойда.-Б.90.

27 Ўша жойда.-Б.126.

28 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон, 2016.-Б.20.

29Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.// «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига шарҳлар.-Т.: Адолат, 2001.-Б.28-29.

30Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат жамғармалари тўғрисида»ги Қонуни.//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, № 9-10 (1329-1330).2003.-Б.89-90.

31Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жорий архиви. Давлат рўйҳатидан ва ҳисоб рўйҳатидан ўтган ҳамда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлар умумий жадвали (2005 й. 12 майдаги ҳолати). –Б.2-3.

322017 йилнинг 9 ойи давомида Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотнома//Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жорий архиви. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти бўйича маълумотнома.-Б.8.

33 Формирование нового видения роли и места ННО в процессах политической и экономической модернизации в Узбекистане.-Т.:ЦЭИ;БМТ Ривожланиш дастури, 2010.-Б.54-55.

34Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми материаллари, (21-22 декабрь 2014 й.).–Т., 2015.-Б.3-4.

35Мелиев Х.Фуқаролик жамияти: уни қўллаб-қувватлашнинг миллий модели. http://huquqburch. uz/ uz /view/ 2007.

36Қаранг: Ўзбекистон экологик ҳаракати дастури.-Т.:Chinor ENK, 2009.-Б.3-4.

37 Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциациясининг устави.-Т., 2005.-Б.3-4.

38 Қаранг: Профили организаций оказывающих содействие Республике Узбекистан. Сборник.-Т.,2004.-Б.10-46.

39Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома. 22 декабрь 2017 й.-Т.: Ўзбекистон, 2017.-Б.34-35.

Download 48.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling