Режалаштириш, режалаштирилган ишларни ўз вақтида бажариш
Download 1.81 Mb. Pdf ko'rish
|
ИШ ВАҚТИ
Қисқартирилган иш вақти
Қисқартирилган иш ҳафтаси деган тушунча мавжуд. Ушбу ҳолатда одам белгиланган меъёр бўйича ишлайди, яъни кунига 8 соатдан, аммо ҳафтасига 5 кун эмас, масалан, уч ёки тўрт. Қисқартирилган, яъни нотўлиқ иш куни бўйича иш берувчи билан олдиндан келишиб олиш даркор. Бундай турдаги иш режимида ишлашга қуйидагиларга рухсат берилади: 18 ёшга тўлмаган ходимлар; I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар; ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар; алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар; уч ёшга тўлмаган болалари бор; бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга. Айтиш керакки, иш вақтининг муддати: 16 дан 18 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 36 соатдан; 15 дан 16 ёшгача бўлганларга – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланган. Бундан ташқари қонунчилик билан Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати тасдиқланган (Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган). Унга кўра, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ва педагог ходимлар телевидение ва радиоэшиттириш соҳаларининг айрим ходимларига мазкур ҳуқуқ берилган. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати иш ҳафтасининг беш ёки олти соатлик бўлишидан қатъий назар барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Тўлиқсиз иш вақти МКнинг 119-моддасига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. Аммо қонунчиликда тўлиқсиз иш вақтида иш соати қанча вақтга (соатга) қисқаришига аниқлик киритилмаган. Қонунчиликка кўра иш берувчи қуйидагиларга илтимосига кўра уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур: ҳомиладор аёлнинг; 14 ёшга тўлмаган (16ёшга тўлмаган ногирон) боласи бор аёлнинг; ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг. Тўлиқсиз иш шароитида ишлаш ходим учун асосий йиллик таътилнинг қисқартирилиши, меҳнат стажининг камайтирилиши ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг қисқартирилишига сабаб бўла олмайди. Тўлиқсиз иш вақти меҳнат шартномасида албатта кўрсатилиши керак. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling