Реклама тушунчаси ва унинг аҳамияти. Реклама воситалари ва уларни танлаш тартиби. Реклама компаниясини ташкил этиш ва ўтказиш


Рекламани ишлаб чиқиш ва жорий этиш босқичлари


Download 1.87 Mb.
bet3/4
Sana24.04.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1395639
1   2   3   4
Bog'liq
14-Мавзу. Реклама

Рекламани ишлаб чиқиш ва жорий этиш босқичлари
  • Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва таҳлил қилиш.
  • Рекламанинг мақсадини аниқлаш.
  • Реклама бюджетини ишлаб чиқиш.
  • Реклама тарқатиш воситаларини танлаш.
  • Реклама мурожаатининг ғоясини аниқлаш.
  • Реклама матнини тайёрлаш.
  • Реклама компанияси параметрларини танлаш.
  • Рекламанинг самарадорлигини баҳолаш.

2. Реклама воситалари ва уларни танлаш тартиби
Реклама воситалари Бир қанча белгилари бўйича тавсифланади:
1. Ҳудудни қамраб олганлигига яъни, географик белгисига қараб: хорижий, миллий, минтақавий ва маҳаллий рекламаларга бўлинади.
2. Мақсадига қараб: реклама воситалари барча харидорларга ёки аҳолининг муайян бир қисмига мўлжалланиши мумкин.
3. Қўлланаётган техника воситаларига қараб: Рекламанинг бу гуруҳига қуйидагилар киради: радио ва телереклама, витрина-кўргазмали, матбуотдаги реклама, ташқи реклама, интернет реклама, аудио-визуал реклама ва ҳоказо.
4. Қўллаш жойига қараб: Бундай рекламалар икки турга бўлинади. Яъни, ички ва ташқи.


Ташқи реклама материалларининг бадиий жиҳозланишида фирма белгиларининг асосий элементлари йириклаштирилиб ажратиб кўрсатилади (товар белгиси, фирма ранглари). Ташқи реклама қуйидаги бешта тамойил асосида ташкил этилади:
1) ўзига эътиборни жалб қилиш;
2) қисқа бўлиш;
3) кўзга тез-тез тушиш;
4) тушунарли бўлиш;
5) йул-йулакай осон ўқилиши керак.
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) (ЎРҚ-776-сон. 5-боб, 23-модда):
  • ер участкаларига;
  • биноларнинг, иншоотларнинг ёки улар мажмуаларининг сиртига (томига, олд томонига, деворларига);
  • кўприкларга ва йўл ўтказгичларга;
  • жамоат транспорти бекатларига, шаҳар муҳити элементларига (паркинглар, тумбалар, таксофонларга ва бошқаларга);
  • муайян ҳудуддаги (шаҳар муҳити) ташқи инфратузилманинг бошқа объектларига ўрнатилиши мумкин.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling