Реклама тушунчаси ва унинг аҳамияти. Реклама воситалари ва уларни танлаш тартиби. Реклама компаниясини ташкил этиш ва ўтказиш


Download 1.87 Mb.
bet4/4
Sana24.04.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1395639
1   2   3   4
Bog'liq
14-Мавзу. Реклама

Реклама компанияси – бу қўйилган мақсадларга эришишга йўналтирилган махсус реклама чора ва тадбирларнинг мажмуидир. Реклама компаниясини ўтказиш жараёнида рекламани ривожлантирувчи турли хил воситалар ишлатилади.
Истеъмолчини ўзига фаол жалб этиш элементларига қуйидагилар киради:
- сотишнинг алоҳида шарт-шароитлари;
- ранги;
- мурожаат этувчи овоз;
- нарх таклифи;
- реклама бериш шакли;
- рекламани узатиш вақти.
Реклама мурожаати – аниқ шаклдаги (матнли, визуал, символик вa б.қ.) aхборотларни реклама адресатларига йўналтириш тушинилади.
Реклама мурожаати рекламанинг асосий элементи ва реклама компаниясининг асосий қуроли ҳисобланиб, реклама йўналтирилган мақсадли аудитория ҳамда реклама коммуникациясининг асосини ташкил этади.
27-модда. Телевидениедаги реклама
Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг (шу жумладан теледўкон рекламаси каби рекламанинг) умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
28-модда. Радиодаги реклама
Радиода тарқатилаётган рекламанинг, радиодастурларни реклама билан узиб қўйишнинг умумий давомийлиги эшиттириш вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада эшиттириш вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб эшиттиришлари фақат реклама радиодастурларига ихтисослаштирилган радиоканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling