Реклама тушунчаси ва унинг аҳамияти. Реклама воситалари ва уларни танлаш тартиби. Реклама компаниясини ташкил этиш ва ўтказиш


Download 1.87 Mb.
bet1/4
Sana24.04.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1395639
  1   2   3   4
Bog'liq
14-Мавзу. Реклама


Реклама тушунчаси ва унинг аҳамияти.
Реклама воситалари ва уларни танлаш тартиби.
Реклама компаниясини ташкил этиш ва ўтказиш.
14-МАВЗУ. РЕКЛАМА ФАОЛИЯТИ
Маркетинг коммуникациясида асосий ўринни реклама эгаллайди.
Реклама корхона ва бозор ўртасидаги бутун алоқа тизимини ўз ичига олади.
1. Реклама тушунчаси ва унинг аҳамияти
«Реклама» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «reklamare» додлаш, қичқириш деган маъноларни англатиб, кимдир ёки нимадир ҳақида маълумотларни тарқатиш, бирор нарсага истеъмолчи ва харидорларни жалб қилиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунига (ЎРҚ-776-сон 07.06.2022) мувофиқ рекламага қуйидагича таъриф берилган “Реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот”.
Реклама фаолияти билан боғлиқ асосий тушунчалар қаторига қуйидагилар киради:
1. Реклама берувчи.
2. Реклама тайёрловчи.
3. Реклама тарқатувчи.
4. Рекламадан фойдаланувчи.
5. Реклама воситалари.
Ижтимоий реклама – тарқатилиши бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олишни мақсад қилиб олмаган, номуайян шахслар доирасига йўналтирилган ҳамда хайрия ва соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ресурсларини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлиги, маънавият ва маърифат, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш соҳаларида ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ахборот, шунингдек нотижорат хусусиятидаги бошқа ахборот.
Ҳалқаро савдо палатаси томонидан 1987 йилда қабул қилинган Ҳалқаро реклама Кодексида ҳам ҳар қандай реклама мурожаати одоб-ахлоқ нормаларига мос, ҳаққоний ва ишончли бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling