Ректификация бўлимининг моддий баланси


Хом – ашё махсулотлари тавсифи


Download 97.28 Kb.
bet2/9
Sana05.02.2023
Hajmi97.28 Kb.
#1167754
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Карбамид ректификация

2. Хом – ашё махсулотлари тавсифи

Карбамид ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё бўлиб қуруқ газ СО2 ва суюқ NH3 хизмат қилади. Уларни трубапроводлар орқали олиниб, компрессорлардан ўтказилиб синтез жараёнга берилади.


Аммиак одатдаги шароитда ўзига хос ўткир хидга эга бўлган рангсиз, газ бўлиб, ҳаводан 1,7 марта енгил. Босим оширилганда ёки совутилганда у осонгина рангсиз суюқликка айланади. 1 литр NH3 н.ш да 0,76 грам келади. Атмосфера босими остида берк идишларда сақланади [10].
Аммиак кимёвий жихатдан анча актив бирикмадир. Реакцияларда қайтарувчи хоссаларини номоён қилади. NH3 кислородда оқиш ялтироқ аланга бериб ёнади. Бунда сув ва эркин азот ҳосил бўлади.
4NH3 + 3О2 = 6H2О + 2 N2.
Бошқа шароитда аммиакнинг оксидланиши давом этиб, азот оксидлари ҳосил бўлиши мумкин.
Аммиакнинг сувдаги эритмаси ишқорий мухитга эга, бу ҳол унда гидрооксил ионлари борлигидан далолат беради. Аммиак молекулаларининг бир қисми сувнинг Н+ ионлари билан бирикиб, туз таркибига кирадиган NH4+ ионини ҳосил қилади.
NH+3 + ОН- = NH4 ОH
NH3 + НОН = NH4+ + ОH-
Шундай қилиб NH3 эритмасида бир вақтнинг ўзида NH3 молекулалари, NH4+ ва ОН- ионлари, NH4ОН молекулалари мавжуд бўлади.
Аммиакнинг муҳим кимёвий хоссаси, унинг кислоталар билан таъсирлашиб аммоний тузларини ҳосил қилишидир. Бунда NH3 молекуласига кислотанинг Н+ бирикиб, туз таркабига кирадиган NH4+ ни хосил қилади;
NH3 + НСl =NH4Cl
NH3 + Н34 =NH4H2PO4
Аммоний тузлари сувда осон эриб, ионларга батамом ажралади. NH3 ва аммоний тузларидан кенг миқёсда ишлатилади. Суюқ аммиакдан совутиш мақсадларида совутилувчи агент сифатида сунъий муз тайёрлашда ишлатилади. Саноатда аммиак асосан азот ва водороддан синтез қилиш йўли билан олинади. Бунда азот суюқ хаводан, водород метанни конверсия қилиш натижасида олинади.
Суюқ аммиакни сақлаш ва ташиш пўлатдан тайёрланган ва герметик беркитилган цистерна ёки резервуарларда амалга оширилади.
Аммиак юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ўта бўғувчи модда бўлиб, унинг рухсат чегара концентрацияси (РЭК) 20 мг/м3 ни ташкил этади. Аммиакнинг ҳаво билан аралашмаси (15-28% дан ортса) портлаш хавфини беради. Суюқ NH3 терига тушса куйдиради, шунинг учун у билан ишлаганда эхтиёткорроқ бўлиш талаб этилади.
Карбонат ангидрид гази (СО2) – ҳидсиз, рангсиз, хаводан 1.5 марта оғир, очқимтир таъмга эга газ бўлиб, буни бир идишдан иккинчи идишга қуйиш мумкин. Қуйидаги тартиб билан АМ-76 цехидан карбамид ишлаб чиқариш учун берилади [10,12].
– СО2 нинг хажмий улуши қуруқ таркибда – 98,0 % дан кам эмас;
– олтингугурт (водород билан аралашмаси) 1 мг/дм3 дан кўп эмас;
– ёнувчанлиги 0,005 % дан кўп эмас;
– кислород 0,3 % дан кўп эмас;
– АМ ЭА (қоришма) – 15,0 мг/дм3 дан кўп эмас;
– харорати 45ОСдан ортиқ эмас;
–босими – 4-8 кПа;
–Карбамид формалдегид смола (КФС) маркаси ТУ – 113-03-469-80;
– Карбамид масса улуши 20-24 %;
– формалъдегид масса улуши 54-60 % дан ортиқ эмас;
Углерод-(IV) оксиди – бўғувчи газ, нафас олишни қийинлаштиради. У пўлат баллонларда сақланади ва ташилади. У жуда кўп мақсадларда ишлатилади. Баллоннинг жумраги очилганда, суюқ СО2 буғланади, натижада бир қисми қуруқ музга айланади. Қаттиқ СО2 қуруқ муз дейилади.



Download 97.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling