Ректификация бўлимининг моддий баланси


Download 97.28 Kb.
bet3/9
Sana05.02.2023
Hajmi97.28 Kb.
#1167754
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Карбамид ректификация

3. Тайёр махсулот тавсифи.

Меннинг лойихам бўйича ишлаб чиқариладиган тайёр махсулот қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлашда катта рўл ўйнайди.


Карбамиднинг кимёвий формуласи (NH2)2СО – тоза ҳолда рангсиз, хидсиз, кристал модда бўлиб, 250С даги зичлиги 1330 кг/м3 га тенг.-132,70С да эрийди, техник маҳсулот оқ ёки сариқ рангли игнасимон ромбик призма шаклидаги кристаллардан иборат.Карбамид концентирланган балластсиз ўғит бўлиб таркибида 46,6 % азот элементи тутиши билан азотли ўғитлар ичида суюқ аммиакдан (82,3 % N) кейинги ўринда туради [10].
Молекулалар оғирлиги – 60,056
Ёпишқоқлиги (132,70С) – 2,58
Моляр иссиқлик сиғими (1360С да) – 30,57 к кал /(мол. град)
эркин энергия ҳосил бўлиши (250С да ) – 97,118 к кал / моль
суюқланиш иссиқлиги – 57,8 к кал/Г
Ёниш иссиқлиги – 151,053 к кал / Г
Суюқланиш температураси – 132,70С
Атмосфера босимида эриш хароратигача қиздирилса карбамид аммиак ажралиши билан парчалана бошлайди. Бунда аввал аммоний ционит, сўнгра аммиак ва ционит кислота ҳосил бўлади.
(NH2)2СО ↔ NH4ОCN = HOCN +NH3
Цианит кислота карбамид билан бирикиб биурет ҳосил қилади.
HОСN + (NH2)2СО ↔ NH2CОNHCОNH2
Карбамид сувда, спиртда ва суюқ аммиакда яхши эрийди. Аммиак билан бирикиб аммиакат (NH2)2СО .3 ҳосил қилади.
Бунда 460С да 77,9 фоиз карбамид бўлади.
Кислаталар билан бирикиб тузсимон бирикмалар ҳосил қилади.Масалан: Карбамид нитрати (NH2)2СО*HNO3 - сувда ҳам эрийди, қиздирилганда портлаш билан парчаланади. Карбамид фосфат (NH2)2СО*Н3РО4 - сувда яхши эрийди, мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Тузлар билан карбамид комплекс бирикмалар ҳосил қилади.
Карбамид ГОСТ 2081-92Е бўйича А ва Б маркаларда ишлаб чиқарилади.
А маркали карбамид майда кристалл холда олий ва биринчи навларда тайёрланади. Ундан синтез саноатида, яъни суний смола, пластмасса, елим, Лак, бўёқ фармацевтика препаратлари, гербисидлар ишлаб чиқаришда, хом-ашё сифатида, ҳамда чорвачиликда навли қайтарувчи хайвонлар озуқасига азотли қўшимча сифатида ишлатилади.
Б маркали карбамид таркибида 46,2-46,73 % азот 0,6 – 0,9 % биурет, 0,2 – 0,3 % сув бор. Б маркали карбамид донадор холда ишлаб чиқариш ва ишлатишда таркибида 46,0 % гача азот, 0,9 % гача биурет, 0,25% намлик бор. Доналарнинг учлами: 1-4 мм лиги 94%, 1 мм гача бўлганлари 5% сақланиш муддати ишсиз 6 ой.
4.1 - жадвал

Кўрсаткичлар

Марка учун норма

А

Б

олий сорт

1-сорт

олий сорт

1-сорт

II-сорт

1.

Азот масса миқдори (қуруқ моддага нисбатан)

46,3


46,2


46,2


46,2


46,2


2.

Биурет масса миқдори % кўп эмас.

0,6

1,4

1,4

1,4

1,4

3.

Азотли аммиак миқдори Карбамид учун кристал

0,01
0,02

0,01
0,03










4.

Доналар таркиби 1 дан II гача II дан IV гача
1 дан кам

-
-
-



-
-
-



94
70


3

94
50


5

94
-


5


Download 97.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling