Пўлат ишлаб чиқаришнинг асосий хом ашёси бўлиб чўян ва темир лом хизмат қилади


Download 108.3 Kb.
Sana26.04.2020
Hajmi108.3 Kb.
#101439
Bog'liq
Pólat xim tex


  1. Пўлат нима? - Пўлатга бошқа элементлар қўшилишини хисобга олганда, пўлат деб таркибида миқдори 45% кам бўлмаган темир, углерод (2.14% дан кам) ва бошқа легирловчи элементлар тутган қотишмага айтилади

3. Ўзбекистонда пўлат ишлаб чиқариш- Бекободда Ўзбекистон металлургия заводи 1944 йил 5 март куни ишга туширилган. 1994 йили Ширин машинасозлик заводи билан қўшилиши натижасида ОАЖ “УЗМЕТКОМБИНАТ”га айлантириган. Бу завод хозирда Бекобод шахрида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ушбу комбинат Ўрта Осиёдаги ягона қора металлургия корхонаси хисобланади.

4. Пўлат ишлаб чиқариш моҳияти - Пўлатда углерод миқдори одатда 1,5% ёки ундан кам булади. Углерод миқдорининг кўпайиши қотишманинг мўртлиги ва қаттиқлигининг ортишига сабаб бўлади. Шунинг учун хам махсус юқори углеродли пўлатлар ишлаб чиқарилиб улар асосидаги буюмлар каттик лекин жуда мўрт бўлади.

Пўлат ишлаб чиқаришнинг асосий хом ашёси бўлиб чўян ва темир лом хизмат қилади

5. Жараённи уч бочқичга бўлиш мумкин:

Биринчи босқич. Суюқ металлни қиздириш ва шихтани эритиш. Темир оксиди, марганец оксиди, кремний оксиди ва фосфор оксиди хосил бўлади. Ушбу жараённинг асосий мақсади суюланмадан фосфорни чиқариш хисобланади.

2P + 5FeO + 4CaO=(CaO)4 x P2O5 + 5Fe

Иккинчи босқич. Металл ваннанинг қайнаши. Натижада углероднинг оксидланиш жараёни кетади:

FeO + C = CO + Fe — Q

Шу билан биргаликда суюқланмадан олтингугуртнинг шлакка чиқарилиш жараёни юз беради.

Олтингугурт мўлатда шлакда эрийдиган сульфид ҳолатида бўлади (FeS), ҳарорат кўтарилиши билан у кальций оксиди билан реакцияга киришади:

FeS + CaO = CaS + FeO

Хосил бўлган CaS шлакда эрийди, лекин темирда эримаслиги сабабли уни шлак билан биргаликда жараёндан чиқарилади.

Учинчи босқич. Суюқ металлда темир оксидини қайтариш жараёни.

FeO + C = Fe + CO

Легирланган пўлат - махсус легирловчи қўшимчалар қўшилган қотишма бўлиб, ушбу қўшималар пўлатнинг механик ва физик хоссаларини ўзгаришига олиб келади.

Легирланган пўлат турларининг

cинфланиши

Таркибидаги углерод миқдорига қараб:

1. Кам миқдорда углерод тутган (0,25% гача);

2. Ўрта миқдорда углерод тутган (0,25% дан 0,65% гача);

3. Кўп мидқорда углерод тутган (0,65дан кўп).

Легирловчи элементлар миқдорига қараб улар қуйидаги турлар бўйича синфланиши мумкин :

1. Кам легирланган (2,5% гача);

2. Ўртача легирланган (10% гача);

3. Юқори даражада легирланган (10% дан 50% гача).

Мис ишлаб чиқаришда хом ашё

Мис табиатда бирикма ва ёмби ҳолатида учрайди. Саноат ахамиятига эга бўлган мис рудалари:

халькопирит CuFeS2 (мис колчедани)

халькозин Cu2S

борнит Cu5FeS4

Шунингдек бошқа минераллар холида ҳам учрайди:

ковеллин CuS

куприт Cu2O

азурит Cu3(CO3)2(OH)2

малахит Cu2CO3(OH)2

Дунёда энг катта мис рудалари конлари – Удокан (Байкал орти, Россия)

Жезқазғон (Қозоғисттон)

Мансфельд (Германия)

Шунингдек Чили, АҚШ, Марказий африка худудларида ва бошқа давлатларда.

Ўзбекистонда саноат миқиёсида Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатларида катта миқдорда ишлаб чиқарилади.

Мис конларининг кўпчилигида миснинг миқдори 0,3% дан 1,0 % гача бўлади. Мис ишлаб чиқаришда хом ашё таркибида мис миқдори 0,4-0,5% дан ортиқ бўлса у саноат аҳамиятига эга бўлади.

Мисни пирометаллургия усули билан ишлаб чиқаришни бир неча босқичларга бўлиш мумкин:

А) Мис рудаларини бойитиш

Б) Мис ва темир сульфидлари суюқланмасини олиш (мис штейни)

В) Мисни оловли рафинирлаш

Г) Мисни электролитик рафинирлаш

Пирометалургик усул билан асосан сульфидли рудалар қайта ишлангани учун, мис рудаларини флотацион усулд бойитилади. Бойитилган рудалар олов билан қайта ишлаб 600-700 С хароратда руда куйдирилади.
Гидрометаллургия усули билан нисбатан мис элементи кам бўлган рудалардан мис ажратиб олинади. Бунинг учун жуда майдаланган рудани ёғочли ва бетонли ховузларда эритувчилар (H2S04, Fe (SO4)3, NH4OH ва бошқа) қайта ишланади:

CuO + H2SO4→CuSO4 + H2O

СuСО3 • Сu(ОН)2 + 2 Н2SO4→2СuSO4 + 3 Н2О +СO2

Cu2S + 2 Fe2 (SО4)3→2 СuSO4 + 4 FeSO4 + S

Хосил бўлган мис тутган эритмалар қайта ишланади. Масалан, темир билан:

CuSО4 + Fe→FeSО4 + Cu.

Натижада мис порошок кўринишида хосил бўлади. Бу усулни цементация деб номланади.

Цементация усули билан олинган махсулот таркибида 70% мис бўлади. Уни тозалаш учун электролитик рафинацияга учратилади.



Download 108.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling