Research Proposal
ХУЛОСА «Ҳибатул ҳақойиқ» асари лекcикасини тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- -lïğ/-lig // -lïq/-lik / -luğ/-lüg // -luq/-lük
ХУЛОСА
«Ҳибатул ҳақойиқ» асари лекcикасини тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. «Ҳибатул ҳақойиқ» асари лекcик, фонетик ва грамматик жиҳатдан ХIII-ХIV асрларда яратилган асарларнинг тили билан умумийликка эга. Айни вақтда, бу асар орқали эски туркий адабий тилдан эски ўзбек тилига ўтишда катта қадам қўйилганлигини, унга яқинлашиб келинганлиги ҳам аниқ билинади. Бу эса ўша даврдаги туркий қабилалар тилларининг ўзаро яқин муносабатини, уларнинг тараққиѐти натижасида дастлаб ўзбек халқ (елат) тилининг ташкил топиши тезлашганлигини, шунингдек, бошқа туркий элат тилларининг шаклланиш жараѐни давом этганлиги ҳақидаги хулосалар берилди. 2. Дарҳақиқат, тилнинг сўз бойлигини диахрон аспектда ўрганиш тил фактларининг тараққий этиш усулларини аниқлаш учунгина эмас, айни 22 пайтда, уни яратган халқ тарихини тадқиқ қилиш учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Демак, ҳар бир тилнинг тарихи шу тилга мансуб халқ ўтмиши билан боғлиқ. Халқ тарихида нимаики юз берса, тилга озми-кўпми ўз таъсирини ўтказади. Бу, энг аввало, тилнинг луғат бойлигида содир бўлади. Шу нуқтаи назардан, айтиш мумкинки, «Ҳибатул ҳақойиқ» асари лексикасини семантик майдон, мавзуий гуруҳлар бўйича таҳлил қилиш натижасида асар тилида турли мавзуий гуруҳга тегишли сўзлар ишлатилганлиги, уларда ўша давр халқининг турмуш тарзи, ижтимоий- иқтисодий, маданий-маънавий тараққиѐти ўз аксини топганлиги аниқланган. 3. Достон тилида, асосан, «Ҳаракат, нутқ ва фаолият билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи лексемалар», «Хусусият ва белгини билдирувчи лексемалар», «Теонимлар», «Кишиларнинг қўли билан яратилган нарса- предмет номлари», «Ижтимоий-сиѐсий тушунчаларни ифодаловчи сўзлар» сингари мавзуий гуруҳларга кирувчи истилоҳлар фаол қўлланилганлиги кўрсатилган. 4. Асарда ҳаѐтнинг деярли барча соҳаларига оид нарса-предмет, воқеа- ҳодисаларни ифодаловчи лексемалар учрайди. Бинобарин, сўзларни мавзуий гуруҳларга ажратиш тил луғат таркибини тизимли ўрганишнинг қулай усулларидан ҳисобланиб, достонда қўлланилган лексик бирликларнинг қайси соҳага тегишли эканлигини, келиб чиқишини, ўз қатламга доир сўзларнинг ўзлашмалар билан ўзаро муносабатини ҳамда уларнинг қўлланиш доирасини аниқлашга, тилнинг тарихий ва замонавий ҳолатини баҳолашга, қолаверса, халқ тарихини атрофлича ѐритишига кўмаклашиши ўрганилган. 5. Достон луғат таркибининг ўз қатлами туб (ўзак) сўзлардир, улар ѐрдамида ясалган ҳамда ўзлашмаларга туркий аффикслар қўшиш орқали ҳосил қилинган лексемалардан иборат бўлиб, асар сўз бойлигининг асосини ташкил этган. Достон лексикасининг бойишида ички имкониятлар, яъни туркий қўшимчалар воситасида сўз ясаш усули муҳим ўрин тутиб, бунда исмлардан от, -lïğ/-lig // -lïq/-lik / -luğ/-lüg // -luq/-lük асосан, исм, сифат, феъллардан от ҳамда исмлардан сифат, -k // -uq/ük // -uğ/üg- // -аq/-аğ // -ïğ/ Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling