Research Proposal
аčun (292а6), «Хусрав ва Ширин»да аjun
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Dunyā
- «Ҳибатул ҳақойиқ» асари луғат
аčun (292а6), «Хусрав ва Ширин»да аjun (33б10) шакллари кузатилади.
Ўрганилаѐтган манбада туркий barlïğ, арабча dunyā лексемалари ҳам «борлиқ, дунѐ» семасини англатган: Seniŋ barlïğïŋğа tanuqluq berür; Bu dunyā soŋïda yügürmäk nečä. Dunyā ўзлашмаси «яқин бўлди, яқин жойда жойлашди» маъносини англатувчи dаnā феълидан ҳосил қилинган (ЎТЭЛ,II,112). Хитойча ўзлашмалар. Туркийлар билан хитойликларнинг ижтимоий- сиѐсий, иқтисодий, маданий алоқалари қадим тарихга бориб тақалади. Бу ҳамкорлик натижаси ўлароқ, туркий тиллар сўз бойлигига хитойча ўзлашмалар кириб келган. «Ҳибатул ҳақойиқ»да «алвон рангли хитой (парча) газмоли» čuz деб номланган: Čuz аtlas bolur qïz učuzï bözüg. Термин даставвал «Қутадғу билиг» достонида битилган: Čuz оl bu örüm tоn аğïlar teŋi – Бу қўлда тўқилган мато ипак матолар билан баробар юрарди (ДТС,157). Арабча ўзлашмалар. Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» достони сўз бойлигида қўлланилган арабча истилоҳлар сон жиҳатидан туркий лексемалардан кейин иккинчи ўринда туради. Тадқиқот объекти қилиб олинган асарда жамиятнинг турли соҳаларига оид арабча сўзлар мавжуд. Хусусан, аvvаl ўзлашмаси илк бор «Ҳибатул ҳақойиқ» асарида «биринчи навбатда», «олдин» семаларида келтирилган: Аrï zаhri tаtqu аsаldïn аvvаl – Асал ейишдан олдин ари заҳрини тотиб кўриш керак (ДТС,76). XIV аср Хоразм манбаларида мазкур сўз қуйидаги маъноларда ифодаланган: «биринчи, дастлаб: Аvvаl körüškäniŋ аytur (Мн,291а11); «бошида»: Тekmä fаsl аvvаlïndа bir hаdis keltürdük (НФ,2а12); «бошқатдан, қайтадан»: Šarbatnï habib ilindän аlïb ičtïm dağï umrnï аvvaldan hisāb etdim (Г,121б11). Бу арабча сўз ьаvvalu шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига фатҳали ҳамзани a товушига алмаштириб, сўз охиридаги u унлисини ташлаб қабул қилинган: ьawwalu →аввал (ЎТЭЛ, II, 9). Форсий ўзлашмалар. Форсий сўзларнинг ўзбек тилига ўзлашишида қуйидаги омиллар муҳим роль ўйнаган: а) ўзбек ва тожик халқларининг қадимдан бир (ѐки қўшни) ҳудудда, бир хил ижтимоий тузум, иқтисодий ва маданий-маънавий муҳитда яшаб келаѐтганлиги; б) ўзбек-тожик ва тожик- ўзбек икки тиллилиги (билингвизми)нинг кенг тарқалганлиги; в) тожик ва форс тилларида ижод қилиш анъаналарининг узоқ йиллар давом этганлиги; г) Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида тожик тилининг алоҳида мавқега эга бўлганлиги; д) адабиѐт, санъат, маданият, урф-одатдаги муштараклик 1 . Аҳмад Югнакий хuš ўзлашмасини «яхши, дуруст» маъносида қўллаган: Ārif raqs čïqarïb etär хuš sаmа‟. Ушбу сўз XIV аср Хоразм манбаларида 1 Жамолхонов Ҳ.А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 2-қисм. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2004. – Б. 55. 18 «қувонч»: …Хuš ičkil rāhnï rayhān ičindä (Мн.,294б7), «яхши, дуруст»: Хuš аyttï pardadār ewdä kiši yoq (Г,156а3) маъноларида учрайди. Кези келганда айтиш лозимки, текширилаѐтган ўзлашма янги сўзлар ҳосил қилишда ҳам иштирок қилган: Yürügil tilägil özüŋ xušluǧïn. Бу сифат ПРСда хош шаклида, ТжРСда хуш шаклида келтирилган; ўзбек тилига тожикча шакли олинган; «яхши», «ѐқимли», «келишган» каби маъноларни англатади. Бу сифатдан ўзбек тилида хушла- (ѐқтир-) феъли ясалган (ЎТЭЛ,III,246). Диссертациянинг учинчи боби «Ҳибатул ҳақойиқ» асари луғат Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling