Research Proposal
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
(1)
«Ўзлашма лексик қатлам» деб номланган иккинчи фаслида санскрит,
суғд, хитой, араб, форс тилларидан ўзлашган сўзлар диахрон аспектда тадқиқ қилинади. Чет сўзларнинг турли соҳа лексикасига ўзлашиши бир-биридан фарқланади. Жумладан, ҳарбий терминология мўғулча сўзлар ҳисобига кенгайган бўлса, маъмурий, сиѐсий, тижорий-молиявий, илмий, диний лексика эса асосан арабча, форсча ўзлашмалар орқали бойиган. Туркий тиллар сўз бойлигида суғдча, санскритча, хитойча ўзлашмаларнинг пайдо бўлишига туркий халқларнинг қадимдан суғд, ҳинд, хитой, хоразм халқлари билан яқиндан бўлган алоқалари маҳсули сифатида баҳо берилади 1 . 1 Дадабаев Х. Общественно-политическая и социально-экономическая терминология в тюркоязычных письменных памятниках XI-XIV вв. – Т.: Ёзувчи, 1991. – С. 133-134. 16 Тадқиқ этилаѐтган манбада жуда кам сонли бўлса-да, санскритча, суғдча, хитойча ўзлашмалар, шунингдек, уларга нисбатан кўпроқни ташкил этган арабча, форсча истилоҳлар кўзга ташланади. Санскритча ўзлашмалар. Қадимги туркий битигларда санскрит тилидан кириб келган сўзларнинг ранг-баранг бўлганлиги «Древнетюркский словарь»ни варақлаш асосида яққол кўзга ташланади. Табиийки, бунда санскрит тилидан туркий тилга қилинган таржималар муҳим роль ўйнаган. Эски туркий тилда санскритча ўзлашмалар сон жиҳатдан камайган. Кейинги даврларга келиб, уларнинг аксарияти истеъмолда муқим ўрин эгаллашга муваффақ бўлолмаган. Туркий тилда сақланиб қолганлари ҳам деярли ўз сўзга айланиш даражасига яқинлашган. Кузатишларимизга кўра, асарда санскрит тилидан кириб келган биргина fil лексемаси даставвал Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» асарида қайд қилинган (ДТС,194). ХIV аср Хоразм ѐдномаларида, шунингдек, Алишер Навоий асарлари лексикасида fil, pil (Навоий,III,314) фонетик шаклларида учрайди: nečӓ kim fil haybatli bolursa…(Г,101б2); arslanlar, barslar, pillar yatmïš (ҚР,209v8). А.Шчербакнинг ѐзишича, pil қадимги эрон тилларидан ўзлашган; қиѐсланг: сўғдча pub. Шундай бўлса ҳам аслида унинг эрон тиллари лексик қатламига мансублик эҳтимоли кам. Шунинг учун уни санскритча pilu ва ассурийча Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling