Республика даволаш-профилактика муассасаларида чиқиндиларни йиғИШ, сақлаш ва утилизация қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари
Download 201.5 Kb.
|
Сан Қ ва М -0317-15 чиқинди
1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрлари ДПМ чиқиндиси деганда, шифохоналар (Республика, шахар, клиник, махсус, ташкилотларга қарашли, илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари қошидаги) поликлиникалар (шу жумладан, катталар, болалар, стоматологик), диспансерлар, ТТЁ станцияларида, қон қуйиш станцияларида, беморларни узоқ вақт парвариш қилиш муассасаларида, илмий тадқиқот институтларида ва тиббиёт йўналишидаги таълим муассасаларида, ветеринария шифохоналарида, дорихона, фармацевтика ишлаб чиқаришида, соғломлаштириш муассасаларида (сиҳатгоҳ, профлакторий, дам олиш уйлари, пенсионатлар), санитария-профилактика муассасаларида, суд тиббий экспертиза муассасаларида, тиббий лабораторияларда (жумладан, анатомик, патологоанатомик, биокимё, биологик ва физиологик), тиббий ёрдам кўрсатувчи хусусий муассасалардаги барча чиқиндилар тушунилади. 1.3. Тиббиёт чиқиндилари (эпидемиологик нуқтаи назаридан хавфли)-бу атроф муҳитга зарарли кимёвий, биологик, кимёвий-биологик препаратлар, таркибида заҳарли микроорганизмлар ва гельментлар тухумлари келиб тушиш манбаси, шунингдек, захарли ҳамда радиактив моддалар билан ифлосланган материаллардир. 1.4.Хавф таҳдид қилувчи гуруҳга ДПМ ходимлари, мижозлари ва чиқиндиларни ташиш ҳамда зарарсизлантиришга маъсул бўлган шахслар киради. 1.5. Хавфли чиқиндилар бу-суюқ ёки қаттиқ чиқиндилар. Ёки уларнинг аралашмаси бўлиб, улар ўз хусусиятлари ва уларнинг таркибида кимёвий ёки юқумли қисмларнинг концентрацияси, шунингдек, табий омиллар натижасида: А) ўлим кўрсатгичларини ортиши, ёки жиддий ва тузалмайдиган касалликлар билан оғришнинг, шунингдек, ногиронлик холатига олиб келувчи касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин; Б) чиқиндиларга нотўғри ишлов бериш, уларни сақлаш, ташиш, ташлаш, қайта ишлаш ҳозирги даврда ёки келажакда инсон саломатлиги ва атроф-мухит холатига хавф туғдириши мумкин; В) инфекция билан зарарланган, таркибида заҳарли ва радиактив қисмлари бўлган, ўзгартирилмаган анатомик чиқиндилар ижтимоий ва эстетик-маънавий сабабларга кўра хавфлидир. 1.6. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрлари тиббий ва/ёки фармацевтика фаолиятини амалга ошириш, даволаш-диагностика ва соғломлаштириш муолажаларини бажариш жараёнида вужудга келувчи чиқиндилар билан ишлашга (йиғиш, вақтинча сақлаш, зарарсизлантириш, ташиш) бўлган мажбурий санитария-эпидемиологик талабларни, шунингдек,тиббиёт чиқиндилари билан ишлаш бўйича ускуналарни жойлаштириш ва бундай участкаларда ишлаш, тиббий чиқиндилар билан ишлаганда сан-эпид қарши иш тартибига талабларни белгилайди. 1.7. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилинишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик барқарорлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда амалга оширилади. Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling