Республика даволаш-профилактика муассасаларида чиқиндиларни йиғИШ, сақлаш ва утилизация қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари
ТИББИЁТ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ВАҚТИНЧА САҚЛАШ (ЙИҒИШ) ШАРОИТЛАРИГА ТАЛАБЛАР
Download 201.5 Kb.
|
Сан Қ ва М -0317-15 чиқинди
7.ТИББИЁТ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ВАҚТИНЧА САҚЛАШ (ЙИҒИШ) ШАРОИТЛАРИГА ТАЛАБЛАР.
7.1. тиббиёт чиқиндиларини сақлаш жойларига умумий талаблар: - сақлаш жойининг поли намлик ўтказмайдиган, қаттиқ қопламали ва яхши дренаж тизимга эга бўлиши (сув хавзалариданалохида), тозалаш ва дезинфекция қилиш осон бўлиши керак; -сақлаш жойида юқумли ва бошқа хавфли чиқиндилар учун умумий чиқиндилардан алохида хона бўлиши керак; -сақлаш жойини тозалаш учун сув қувири тортиб келтирилган бўлиши лозим; -чиқиндиларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи ходимлар сақлаш жойларига эркин кира олиши; -сақлаш жойлари бегоналар киришидан сақлаш мақсадида қулфланиши керак; -чиқиндиларни ташувчи транспорт воситалари сақлаш жойларига эркин кира олиши керак; -сақлаш жойлари қуёш нурлари таьсиридан сақланган бўлиши керак; -сақлаш жойлари хайвон, хашорот ва қушлар кира олмайдиган бўлиши керак; -сақлаш жойлари яхши ёритилиши ва хеч бўлмаганда пассив шамоллатиш имконияти бўлиши керак; -сақлаш жойлари озиқ-овқат дўконлари ва овқат пишириладиган жойлардан узоқда жойлаштирилиши керак; -тозалаш ускуналари, химоя кийми ва ахлат халталари ёки идишлари сақлаш жойларига яқин жойлаштирилиши керак; -ходимлар тоза сув оқувчи раковина ва совун билан таьминланган бўлиши керак; -сақлаш жойлари мунтазам, хафтасига камида бир марта тозаланиши керак; -чиқиндилар сочилиши, тўкилишининг олдини олиш учун ускуналар бўлиши керак; -сақлаш жойининг хажми ДПМ йиғиладиган чиқиндилар миқдорига мувофиқ бўлиши керак. 7.2. А Б ва В синф чиқиндилари чиққан жойида иш сменаси давомида йиғиб борилади. Ўткир учли асбобларни йиғиш учун ишлатиладиган бир мартали идишлар хажми ¾ қисмигача тўлдирилиши мумкин. 7.3 Озиқ-овқат чиқиндилари, Б синф чиқиндилар ёзда 24 соат,қишда 48 соатдан кўпроқ сақланса, совуткич ёки музлатгичга жойланади. 7.4. Б ва В синф чиқиндиларини йиғиш учун ишлатиладиган бир марталик халталарда 15 кг гача чиқиндиларни хавфсиз сақлаш имкони бўлиши керак. 7.5. Б ва В чиқиндиларини йиғиш ва вақтинча сақлаш бошқа синф чиқиндилардан алохида, бегона шахслар кириши тақиқланувчи махсус хоналарда амалга оширилади. Ажратилган хона бинога юқумли чиқиндилар сақлаш жойи сифатида юқумли моддалар халқаро белгиси қўйилиши керак. Пол ва деворлар дезинфекция қилиш учун қулай бўлган герметик қоплама ёки плитка билан қопланиши керак. Сақлаш жойи зарарсизлантирилмаган юқумли суюқликларни ташиш учун махсус оқава тизимига уланиши керак. Ташкилотдан ташқарида утилизация қилиш мўнжалланган, қайта ишланмаган юқумли чиқиндиларни, ёки қон ва бошқа биологик суюқликлар тўкилишини олдини олган холда жойлаш керак. 7.6. А синф чиқиндилари солинган идишлар махсус майдончаларда сақланади. Чиқинди тўпланадиган майдонча хўжалик худудида даволаш биноларида камида 25 метр ва овқат пиширилувчи блокдан 100 метр узоқда жойлаштирилиши, қаттиқ қопламага эга бўлиши керак. Чиқинди тўпланадиган майдонча контейнерлар таги майдонидан хар томондан 1.5м.га кенг бўлиши керак. Майдонча атрофи ўралган бўлиши керак. Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling