Республика даволаш-профилактика муассасаларида чиқиндиларни йиғИШ, сақлаш ва утилизация қилишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари
Тиббиёт чиқиндилари вужудга келишининг минтақада ишлаб чиқилган ва қабул қилинган меьёрлари
Download 201.5 Kb.
|
Сан Қ ва М -0317-15 чиқинди
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ТИББИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШГА ТАЛАБЛАР
Тиббиёт чиқиндилари вужудга келишининг минтақада ишлаб чиқилган ва қабул қилинган меьёрлари;
Тиббиёт чиқиндиларини солиш учун зарур идишларга бўлган эхтиёж, бунда техника хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда Б синф чиқиндилари учун контейнерлар бир сменада бир марта, лекин 8 соат ичида 1 мартадан кам бўлмаган холда алмаштирилиши керак. Ўткир ва санчиладиган чиқиндилар учун контейнерлар 3/4 қисимга тўлганида, операция залларида –хар бир операциядан кейин алмаштирилиши керак; Тиббиёт чиқиндиларини тўплаш тартиби; Тиббиёт чиқиндиларини вақтинча сақлаш тартиби ва жойи, уларни олиб кетиш даври; Тиббиёт чиқиндиларини зарарсизлантириш ва чиқариб ташлашда қўлланиладиган усуллар; Чиқиндилар хажмини хужжатлаштириш ва фавқулотда холатларни хисобга олиш тартиби; Қадоқланган идишнинг йиртилиши, тешилиши (тиббий чиқиндиларнинг тўкилиши, сочилиши) холлари юз берганда ходимларнинг харакатлари тартиби: Ходимларни тиббиёт чиқиндилари билан ишлашда эпидемиология қоидаларига риоя қилишни ўргатишни ташкил этиш. 3.8. Чиқиндиларни тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот худудидан махсус зарарсизлантириш жойларига ташиш махсус ташкилотлар транспорт воситаларида ушбу маьмурий худудни санитар тозалашнинг марказлаштирилган тизимини хисобга олган холда амалга оширилади. 4. ТИББИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙИҒИШГА ТАЛАБЛАР. 4.1.Касбий касалланишни олдини олиш мақсадида персонал профилактик эмлашларнинг миллий минтақавий календарига мувофиқ, шу жумладан вирусли В гепатитига қарши эмланади. 4.4. Персонал мавжуд хавф-хатар даражасига мувофиқ махсус кийим жамланмаси ва якка тартибдаги химоя воситалари (халатлар, комбинезонлар, қўлқоплар, ниқоблар, респираторлар, ҳимоя кўзойнаклари, махсус поябзал, фартуклари, енгчалар ва х.к.) билан таьминланади. 4.5. Шахсий кийим ва махсус кийим турли жовонларда сақланади. Махсус кийимларни ювиш марказлаштирилган тарзда амалга оширилади. Махсус кийимни уйда ювиш тақиқланади. 4.6. А синфи чиқиндилари кўп марта фойданиладиган сиғимларга ёки бир марталик пакетларга йиғилади. А синфи чиқиндилари учун пакетлар ранги оқ бўлиши керак. Қора ранг халатлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Бир марталик пакетлар махсус аравачаларга ёки кўп марталик контейнерларнинг ичига жойлаштирилади. Чиқиндиларни йиғиш учун сиғимлар ва аравачалар “Чиқиндилар. А синф” деб ёрлиқланган бўлиши керак. 4.7. Тўлдирилган кўп марта фойдаланиладиган сиғимлар ёки бир марталик пакетлар кичик механизация воситаларидан фойдаланиб етказиб берилади хамда мазкур синф чиқиндиларини йиғиш учун мўнжалланган, махсус майдонча (хонага) ўрнатилган ёрлиқланган контейнерларга юкланади. Кўп марта фойданиладиган идишлар бўшатилгандан кейин ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. 4.8.Кўп марта фойданиладиган идишларни ювиш ва дезинфекция қилиш тартиби хар бир муайян ташкилотда чиқиндиларнинг айланиши схемасига мувофиқ белгиланади. 4.9. А синф чиқиндиларини ташиш мазкур худудда қабул қилинган санитар тозалаш схемасини хисобга олиб ахоли, ахоли жойлари худудларини сақлаш ва ишлаб чиқариш схемасини хисобга олиб, ахоли жойлири худудларини сақлаш ва ишлаб чиқариш ва истеьмол чиқиндилари билан муомала қилиш бўйича санитария қонунчилиги (ЎзР Сан ҚваМ) талабларига мувофиқ ташкил этилади. 4.10. Қаттиқ ва маиший чиқиндилар полигонларига кўмиш учун олиб чиқишга мўнжалланган озиқ-овқат чиқиндилари вақтинчалик сақлаш учун бир марталик ўрамдаги кўп марталик контейнерларга жойлаштирилиши лозим. Махсус ажратилган совуткич ускунаси бўлмаганда озиқ-овқат чиқиндиларининг вақтинча сақлашига 24 соатгача йўл қўйилади. 4.11. Чиқинди қувирлари ( ошхоналарнинг озиқ – овқат чиқиндилари, (агар бўлса) учун) ва пневмотранспортнинг конструкцияси, материаллари ва тузилмаси уларни тозалаш, ювиш, дезинфекция қилиш ва чиқиндиларни ахлат йиғувчи камералардан механизацияланган олиб ташлаш имконини бериши керак. Ахлат йиғувчи камералар контейнерлар, сув келтиргич канализацион трап билан жихозланади. Чиқинди қувирлари ( пневмотранспорт) дан чиқиндиларни бевосита ахлат йиғувчи камера полига ташлаш тақиқланади. Ахлат йиғувчи камера учун камида бир суткага етадиган контейнерлар захира қилиб қуйилган бўлиши лозим. Download 201.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling