Республика жамоатчилик


Амалиётнинг тўққизинчи куни


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/25
Sana08.07.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1659226
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed

 
Амалиётнинг тўққизинчи куни 
 
Амалиётнинг тўққизинчи кунида талабалардан “Талабаларнинг 
Марказ ҳақидаги таассуротлари, фикрлари, таклифлари” 
мавзусида кичик сўров ўтказилди. Талабалар ўз фикр мулоҳазаларини 
берилган саволномага ёзиб қолдиришди. Қуйида талабалар билдирган 
фикрлардан мисоллар келтирилган: 
 
Мен амалиётга келгунга қадар ўз соҳамга унчалик ҳам 
қизиқишим йўқ эди. Амалиётга келиб мени соҳам жудаям 
керакли соҳа эканлигини, муҳим эканлигини билдим. Ижтимоий 
фикр маркази менга жуда ёқди, бу марказдаги ходимларни ўз 
ишига катта масъулият билан ёндашишини кўриб, танлаган 
соҳамга ҳурматим ошди. Катта раҳмат. 
Ўзбек гуруҳи талабаси 
 
Тўғрисини айтсам марказга келгунча ўқиётган соҳамга
қизиқишим йўқ, қийин кўринарди. Лекин энди фикрим ўзгарди. 
Марказдаги фаолиятни ўрганиб, қулайликларни кўриб социолог 
бўлишга қарор қилдим. Ижтимоий фикр марказининг 
ходимларига барчаси бизга барча билимларини беришга ҳаракат 
қилишди. У ердаги ходимлар ўз соҳаларининг мутахассислари 
экан. Мен уларга миннатдорчилик билдираман 
Ўзбек гуруҳи талабаси 


42 
 
Биз Ижтимоий фикр Марказида ўтаган амалиётимиз 
менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Бу ердаги ишлар 
ва вазифалар, ишлаш жараёнлари жуда ҳам ажойибдир. Бу 
ердаги ишчи жамоа жуда ҳам аҳил ва бир-бирини жуда ҳам 
ҳурмат қилишади. Ишчиларнинг бир-бирига бўлган муносабати 
ҳам жуда яхши. Ижтимоий фикр Марказига амалиёт ўтагани 
яна келишни ҳохлайман. 
Ўзбек гуруҳи талабаси 
 
Марказ ходимлари, уларнинг амалиёт кўникмалари, 
билимлари, қолаверса, бизга бўлган хушмуомаласи жуда яхши. 
Мавзуларни чуқурлаштирилган ҳолда баён қилиб беришди. Ва 
амалий тарзда ҳам кўрсатиб беришди. Биз марказнинг масъул 
ходимларидан жудаям хурсандмиз. Телефон орқали тадқиқот 
ўтказишни жудаям етарли даражада ҳам амалий, ҳам назарий 
кўрсатиб беришди. Каттакон раҳмат. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling