Bog'liq Амалиёт ташкил этиш ва ўтқазиш услубияти. compressed
Амалиётнинг еттинчи куни Амалиётнинг еттинчи кунида талабалар учун Амалий
тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш бўлими томонидан тренинг
бўлиб ўтди. Тренингда талабаларга бўлим ходимлари тайёрлаган
тестлар тарқатилди. Бу тестлар талабалар олган билимларини қандай
ўзлаштирганлигини аниқлаш учун, ҳамда уларни баҳолаш учун
тарқатилди.
Талабалар катта қизиқиш билан бу тренингда иштирок этишди
ва маршрут танловини бажаришда кўчалардан қандай ҳаракатланиш
керак, сўров ўтказиш учун адресларни (уй ёки хонадонларни) қандай
танлаш керак, кейинчалик сўров учун респондент танлаш учун
қандай одамларни рўйхатга киритиш лозим, танланган одамларни
барчасини Киш картасининг рўйхатига қандай қилиб тўғри ёзиш
керак, Киш картасининг тузилган рўйхатидаги респондент тартиб
рақамини қандай қилиб тўғри танлаш лозимлигини олган билим ва
кўникмаларига асосланиб ёзма ва оғзаки тарзда тушунтириб
беришди.
37
Тренингда проектордан фойдаланилди. Талабалар бирма бир
проектор олдига чиқиб қўлига берилган тест топшириқни ёзиб,
мисоллар билан тушунтириб бердилар.
Талабалар берилган вазифаларни ўз вақтида бажарганликлари,
дарсга қатнашишлари, маъруза, семинар, тренингларда ўзларини
тутишлари инобатга олинган ҳолда баҳоландилар.