Республика Узбекистан ташкентская медицинская академия


Download 0.54 Mb.
Sana18.06.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1566915
Bog'liq
12. Амалийёт қисм


АТРОФ МУҲИТ ГИГИЕНАСИ КАФЕДРАСИ
Фан: Мутахассисликка кириш
МАВЗУ: Болалар ва ўсмирлар гигиенаси фани ҳакида тушунча. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси булимининг текширув объектлари ҳакида тушунча
Тиббий профилактика факультети
1 курс талабалари учун
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлимлари


1) Болалар ва ўсмирлар саломатлиги;
2) Ўқув- тарбия жараёни ва кун тартиби гигиенаси;
3) Жисмоний тарбия гигиенаси;
4) Ўкувчиларнинг меҳнат таълими, ўқитиш ва касб ўргатиш гигиенаси;
5) Болалар ва ўсмирлар овқатланиши гигиенаси;
6) болалар ва ўсмирлар муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш, ободонлаштириш ва жиҳозлашнинг гигиеник асослари;
7) гигиеник таълим ва тарбия. Болалар ва ўсмирларнинг соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш асослари;
8) болалар ва ўсмир ёшдаги аҳолининг тиббий ва санитария - эпидемиология таъминоти.

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлимининг текширув объектлари


1.Болалар муассасалари, ўқув юртларини қуриш учун ер участкаси ажратилишида иштирок этиш ва хулосалар бериш.
2.Юқорида қайд этилган объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, уларни фойдаланишга топшириш чоғида санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга амал қилинганлигини назорат этиш ва хулосалар бериш.
3.Болалар мебели, ўйинчоқ, китоб, кийим ва шахсий фойдаланиш асбобларини жорий қилиш ва ишлаб чиқариш даврида санитария назоратини ўтказиш.
4.Болалар ва ўсмирларни ўқитиш ва тарбия қилиш, овқатланиш, дам олиш шароитларини (кун тартибини, ўқув жадвалини) санитария ва гигиеник жиҳатдан баҳолаш.
5. Мактабгача бўлган тарбия муассасалари, мактаб - лицей, мактаб-интернат, болаларни соғломлаштириш муассасаларида ва шу каби болалар ва ўсмирларнинг мактабдан ташқари объектларида тиббий хизмат ташкил этилганлигини, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш қоидаларига риоя қилинаётганлигини назорат остига олиш.

Давоми


6.Полимер материалларни қўлланилишини, болалар мебели, кийим- кечак, китоб, ўйинчок, кундалик асбобларни ишлаб чиқарилишини назоратга олиш.
7.Ўсмирларга касб танлаш тўғрисида маслаҳат бериш.
8.Ишчи ўсмирларнинг турмуш, меҳнат шароитларини, уларга тааллуқли меҳнат қоидаларига риоя қилишни назорат остига олиш.
9.Болалар муассасалари ходимларининг профилактик тиббий кўрикларини ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш.
10. Мактабгача тарбия муассасаларидаги болаларни, мактаб, лицейлар, билим юртлари, колледж, касб-хунар лицейларида ўқиётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтказилишини ташкил қилиш.
11.Болалар ва ўсмирларнинг касалликларини, жисмоний ривожланишини ўрганиш уларга таъсир қиладиган омилларни аниқлаш: болалар ва ўсмирларни гармоник ривожланиши бўйича санитария-гигиеник чора-тадбирларнинг ишлаб чиқиш.

Санитария-гигиена текширувини ўтказиш учун асослар


• Гигиеник ва санитария-эпидемиология чора-тадбирлари, санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларининг бажарилишини кузатиш учун;
• Уюшган болалар ва ўсмирлар жамоаларининг саломатлик ҳолатини кузатиш, баҳолаш ва прогнозлаш;
• Соғлиқ учун хавфли ва зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида таълим муассасасининг атроф-муҳити ҳолатини ўрганиш;
• Муассасанинг фаолиятига лицензия (руҳсатнома) олиш учун муассаса (унинг кимга қарашли эканлиги ва мулк шаклидан қатъи назар) мансабдор шахсининг мурожаати;
• Даъвогарнинг шарт-шароитни, дастурларни, усулларни, таълим ва тарбия тартибларини коррекциялаш учун рухсат (лицензия) олиш борасидаги мурожаати;
• Даъвогарнинг умумтаълим муассасасининг лойиҳаси, жиҳозлари, ўқув қўлланмалари ва шу кабиларни гигиеник баҳолаш юзасидан мурожаати;
• Болалар, ўсмирлар ҳамда болалар ва ўсмирлар муассасасининг санитария-эпидемиология фаровонлигига хавф солувчи авария ҳолатлари;
• Юқори ташкилотларнинг кўрсатмалари ва топшириқлари
• Таълим ва тарбия шароитлари бузилганлиги ҳақида аҳолининг шикоятлари.

Давсанэпидназорат марказларидаги болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўйича врачлар фаолиятининг йўналишлари


•Болалар ва ўсмирлар уюшган жамоаларининг ва бола аҳолининг саломатлик ҳолатини тўлиқ таҳлил қилиш;
•Болалар ва ўсмирлар муассасалари биноларининг лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва таъмирланиши, жиҳозланиши ва фойдаланишга киритилиши юзасидан санитария-гигиена экспертизаси ва давсанэпидназорати;
•Болалар ва ўсмирлар уюшган жамоаларининг яшаш муҳити омиллари ва тарбияланиш, ўқиш, дам олиш тартибини ўрганиш;
•Болалар ва ўсмирлар жамоаларининг саломатлик ҳолати билан ташқи ва атроф-муҳит омиллари, тарбиялаш, ўқитиш ва бўш вақтни ўтказиш шарт-шароитлари орасидаги сабабий-оқибат боғлигини аниқлаш;
•Бола аҳолининг санитария-эпидемиология фаровонлигини таъминловчи тадбирларни ўтказиш юзасидан зарурий таклифларни; бола аҳолининг саломатлигини муҳофазалаш, касалликларини профилактика қилиш, яшаш муҳитини соғломлаштириш, уларнинг тадбиқ этилишини назорат қилиш бўйича маҳаллий, ҳудудий ва республика дастурларини ишлаб чиқиш;
•Болалар ва ўсмирлар муассасаларида санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари бажарилиши, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилиши устидан давсанэпидназорат ҳаракатда бўлишини таъминлаш;
•Маҳсулотлар ва болалар буюмларининг анвои навларини, шунингдек, улар тайёрланадиган материалларни гигиеник баҳолаш (сертификатлаш);
•Ўқитиш тартиблари ва дастурлари экспертизаси.
Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling