Республика Узбекистан
Download 1.07 Mb.
|
Докладная
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи: И.И. Камалов
- Юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи: И.И. Камалов “Ўзбекистон темир йўллари”
Юк ва тижорат ишлари
бўлими бошлиғи: И.И. Камалов Ишлаб чиқариш заруриятига кўра, юк ва тижорат ишлари бўлими ташиш шартлари бўйича етакчи муҳандиси А.Н. Рўзиевнинг 2023-йил 25-март кунидан Тошкент транспорт университетига навбатдаги ўқув сессияси даврида, унинг вазифасини бажариш учун Бухоро-1 темир йўл станциясининг поезд қабул қилувчиси М.О. Олтибоевни юк ва тижорат ишлари бўлими ихтиёрига чақиртиришга рухсат беришингизни сўрайман. Ойлик маошидаги фарқни тўлаб беришингизни сўрайман. Юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи: И.И. Камалов Ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ва рахбариятга кунлик вагонлардаги юкларни тушурилмай қолганлик маълумотлари ва бошқа маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим қилиш учун бўлимнинг катта нозирига янги комплектдаги компютер ажратиб беришга амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи: И.И. Камалов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга Мароқанд темир йўл станциясининг поезд қабул қилувчиси Амиров Шохрух Райимқул ўғли томонидан 2023-йилнинг 06-апрел куни тақдим қилинган 264912/23-сонли мурожаатни тегишли ходимлар билан ўрганиб чиқдик, ҳамда қуйидагича маълумот тақдим қиламиз: - 2023-йилнинг 05-март куни Мароқанд темир йўл станциясининг поезд қабул қилувчиси Шохрух Амиров станциянинг жуфт паркида жойлашган дарвозани 770-сонли тезюрар Афросиёб поезди ўтиб кетиши олдидан қўриқлаши, яъни ёпиқ ҳолда эканлиги таъминлаши керак бўлган, аммо Афросиёб тезюрар поезди станциядан ўтиб кетаётган вақтда дарвоза очиқлиги поезд машинисти томонидан Мароқанд станциясининг бекат навбатчисига айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан Мароқанд станцияси бошлиғи Б.Х.Ҳазратов бошчилигида 07-март куни муҳокама ўтказилиб, поезд қабул қилувчиси Шохрух Амировга мехнат интизомини бузиб, беат бошлиғи томонидан берилган топшириқни тўлиқ бажармаганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 1-қисм 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20% миқдорида жарима қўллаш тўғрисида 32-сонли баённома расмийлаштирилган. Мароқанд темир йўл станцияси бошлиғи Б.Х.Ҳазратовнинг 2023-йилнинг 07-март кунидаги йиғилиш баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023-йилнинг 13-март куни Бухоро МТУ УК бошлиғи в.б. А.Ш.Бозоров томонидан Шохрух Амировга Ўзбекистон Республикаси Мехнат Кодексининг 1-қисм 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20% миқдорида жарима қўллаш тўғрисида 01/93 “К”-сонли буйруқ имзоланган. Илова қилинади: 1 нусха баённома 1 нусха буйруқ. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling