Республика узбекистан
II. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ИШЛАР ҚИЙМАТИ
Download 0.74 Mb.
|
2018 file180502205803086
- Bu sahifa navigatsiya:
- ____________
- II. ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
II. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ИШЛАР ҚИЙМАТИ
2.1. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажариладиган ишлар, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши томонидан тасдиқланган танлов комиссиясининг 201_ йил ________ кунидаги №_______-сонли мажлис баённомасига асосан, “Объект номи” объекти бўйича “Пудратчи” томонидан бажариладиган ишларнинг умумий қиймати қўшилган қиймат солиғисиз, жорий нархларда ____________ (Объект қиймати сўз билан тўлиқ ёзилади) сўмни ташкил этади. 2.2. Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда; ишлар ҳажми “Буюртмачи” томонидан ўзгартирилганда; объектнинг қурилиши бир йилдан ортиқ муддатга узайтирилганда. 2.3. Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 2.4. Тегишли асослар мавжуд бўлганда, санаб ўтилган ўзгаришлар “Буюртмачи” билан “Пудратчи” ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилади. II. ПУДРАТЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 3.1. Мазкур шартнома бўйича “Пудратчи” мазкур шартноманинг I бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун: барча ишларни мазкур шартнома, ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ва ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни “Буюртмачи” га мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш; “Буюртмачи” ни пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш; қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш; суғурта ҳодисаси бошланганда Суғурталанувчи 3 кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма равишда хабардор қилиши шарт; қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш; мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 3.2. “Пудратчи” мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган қисмини мажбурий тарзда ўз кучлари билан қолган қисми субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши, ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун “Буюртмачи” олдида тўлиқ мулкий жавоб беради. 3.3. “Пудратчи” ўзи томонидан қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва тизимлар сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга, давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling