Объектлар номи:
"Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Аччисой" хўжаликлараро коллекторининг "А-6" тармоғидаги гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш"
Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти.
Молиялаштириш манбаи: “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
МУНДАРИЖА
1. ЭЪЛОН МАТНИ
2.РУХСАТЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАР
- Давлат экспертиза хулосалари
- Молиялаштириш манбаини тасдиқловчи ҳужжат
-Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши баёнига асосан тасдиқланган танлов комиссияси таркиби
- Танлов комиссиясининг иш тартиби
3. ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИ
4. УМУМИЙ ҚИСМ
- ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФНОМА
- ШАРТНОМАНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ
- ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИГА ЙЎРИҚНОМА
5. ТЕХНИК ҚИСМ
-ЖИСМОНИЙ ИШЛАР ҲАЖМИ ВА МАТЕРИАЛЛАР САРФИ
6. ТИЖОРАТ ҚИСМ
- БУЮРТМАЧИНИНГ БОШЛАНҒИЧ НАРХИ
- БУЮРТМАЧИ ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНГАН ҚУРИЛИШИНИНГ МУДДАТИ
- МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАИ
- МОЛИЯЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ
- ШАРТНОМА ВАЛЮТАСИ
- ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИ
ТАНЛОВ ҲУЖЖАТИ:
"Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Аччисой" хўжаликлараро коллекторининг "А-6" тармоғидаги гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш"
Танлов Ҳужжатлари:
Департаменти танлов савдоларини ўтказиш бўлими томонидан ишлаб чиқилди.
Тошкент ш. 2018 й.
УМУМИЙ ҚИСМ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмакаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти номидан ________________________ (пудратчи номи) ни танловларида иштирок этиш учун таклиф қилади ва қуйидаги иншоотлар бўйича танлов таклифини тақдим этишни сўрайди.
Лойиҳани молиялаштириш Вазирлар Маҳмакаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Буюртмачи томонидан белгиланган объектнинг бошланғич нархи ва қурилиш муддати:
"Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "Аччисой" хўжаликлараро коллекторининг "А-6" тармоғидаги гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш"
Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи 146 760 416,0 сўм (ҚҚС сиз ва ЯИТ 15 фоиз), ишларни тугаллаш муддати 6 ой.
Диққат! Қиймати 500 000 000,0 сўмгача бўлган объектлар бўйича танлов савдолари фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида ўтказилади.
Танловларида танлов шартларига асосан қатнашиш истагини билдирган мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари қатнашиши мумкин.
Танловлар консорциум асосида иштирок этиш таъқиқланади.
Танловларда мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари ва фирмалари иштирок этганда, уларнинг танлов таклифлари баҳоланганда мамлакатимиз пудратчилари учун қуйидаги нарх преференциялари кузда тутилади: қатнашчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида улар бўйича конун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қушилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган тендер таклифлари қатнашчиларнинг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қушимча равишда ҳисобга олинади.
Танловларда иштирок этиш учун талабгорларга қуйидаги талаблари қўйилади:
Иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
шундай танлов объектларида ишлаш тажрибасининг мавжудлиги;
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Агар, танлов предмети ҳисобланган ишларни бажариш билан боғлиқ фаолият қонунчиликка мувофиқ лицензиялаштирилиши зарур бўлган тақдирда, белгиланган тартибда берилган лицензияга эга бўлган талабгорларга танловда иштирок этишга рухсат берилади.
Қайта ташкил бўлган (ажратилиш, қўшилиш), тугатилиш ёки мол-мулклари хатланиб, банкрот ёқасида турган, шунингдек таъсис актлари, молиявий иштироки, холдинг ва бошқа шаклдаги бир-бирига бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий тобеъ бўлган талабгорларнинг танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
Танлов таклифлари тайёрлаш ва тақдим этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар «ТАНЛОВЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ЙЎРИҚНОМАДА» ўз ифодасини топган.
Танлов қатнашчилари буюртмачига танлов таклифларини ўрганиш ва тайёрлаш максадида лойиҳа ҳужжатларини, шу жумладан техник қисми (чизмалар)ни тақдим этилиши юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Буюртмачи танлов иштирокчиларининг талабларига биноан уларга лойиҳа ҳужжатларини, ш.ж. техник қисмини (чизмалар оригинал ёки электрон шаклда) қайтариш шарти билан ўрганиш учун тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |